Қорақалпоғистон Республикасидаги 38 та фуқаролар йиғини 163,8 миллион сўмлик компьютер ва принтер жамланмаси билан, 3 та фуқаролар йиғини 20,4 миллион сўмлик мебель жиҳози билан таъминланди. Шунингдек, 120 та фуқаролар йиғинининг коммунал тўловларидан 130 миллион сўмлик қарзи фонд томонидан тўлаб берилди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, туман ва шаҳар бўлинмаларининг 2021 йил 6 ойи давомидаги фаолияти якунларига бағишланиб, онлайн тарзда ўтказилган мажлисда шу ҳақда сӯз юритилди.

Шу давр мобайнида фуқаролар йиғинларининг 395 нафар ходимига 560 миллион 980 минг сўм бир марталик моддий ёрдам пули тўлаб берилди. Қурбон ҳайити муносабати билан жами 5085 та, шундан 5 нафар меҳнат фахрийси, 16 нафар кекса яшайдиган ва 5064 та эътиёжманд оиладан хабар олиниб, уларга бепул озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Ушбу хайрия тадбирларига “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳисобидан 9 миллион 550 минг сўм, фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 1 миллиард 251 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Бу каби хайрли ишлар давом этмоқда. Маҳалла миллий қадриятларнинг бешиги сифатида инсонийлик фазилатларига йўғрилган амалий ишларда инсонларни бир мақсад – жамият ривожи, аҳоли фаровонлиги йўлида бирлаштирувчи масканга айланган.

Маҳаллаларда амалга оширилаётган эзгу ишлар, аҳолини қўллаб-қувватлаш чоралари бу халқимизга хос азалий анъаналарнинг ифодасидир.  

Мажлисда эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шунингдек, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Устави ва иш-режасида белгиланган, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла – қадриятлар бешиги