Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларининг очиқ ва ошкора, сайлов қонунчилиги талабларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилишида кузатувчилар, хусусан, ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчиларнинг ўрни катта. Шу боис ҳам уларнинг сайлов қонунчилиги, кузатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича билим ва кўникмаларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қашқадарё вилоятининг Касби ва Миришкор туманларидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчилари учун навбатдаги ўқув семинари ташкил этилди. Унда кузатувнинг мақсади – биринчидан, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шу жумладан сайлов куни овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш жараёнларида сайлов қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, иккинчидан, сайлов жараёнларининг барча босқичларида очиқлик ва ошкораликни таъминлашдан иборат экани алоҳида таъкидланди.

Қайд этилдики, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан фуқаролар йиғини раиси, унинг ўринбосари, маслаҳатчиси, шунингдек фуқаролар йиғини органларининг бошқа мансабдор шахслари кузатувчи бўлиши мумкин. Улар сайлов комиссияларининг мажллисларида ҳозир бўлиш, сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатиш, овозлар санаб чиқилаётганда ва сайлов комиссиясининг баённомаси тузилаётганда ҳозир бўлиш, савйлов жараёни ва овоз беришнинг яширинлигини бузмасдан фото, видео, аудио ёзувларни амалга ошириш ва яна бир қатор ҳуқуқларга эга. Семинарда кузатувчиларнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бирма-бир, мисоллар ёрдамида тушунтирилди. Улар учун тақиқланадиган жиҳатлар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Семинарда иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Ўлмас Баротов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла кузатувчилари учун ўқув-семинар