Маҳалла кутубхонаси янада бойитилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманининг “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғини бошқарув идораси ўзининг мўъжазгина кутубхонаси билан ҳудуд аҳлининг китоб ўқишга бўлган иштиёқини оширишга хизмат қилмоқда.
Мазкур зиё маскани 3000 дан зиёд китоб фондига эга. Унинг 1000 дан ортиғи чет эл адабиётининг энг нодир асарларини ташкил этади.
[gallery-17729]
Бугун кутубхона жамғармаси янги сара асарлар билан янада бойитилди. Яъни, Янги Наманган тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан кутубхонага китоблар тўплами топширилди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур маҳаллада жамиятда ўз ўрнини эгаллаётган ёшлар сафи тобора ортмоқда. Шу йилнинг ўзида 12 нафар ёшга ҳомийлик асосида ўқув марказларида таълим олиши учун шартнома пули тўланди, 3 нафарига иш анжоми олиб берилди, 30 нафари касб-ҳунарга ўргатилди ҳамда ҳудуддаги 80 фоиз йигит-қиз ўзини ўзи иш билан банд қилди. Бу каби амалий ишлар давом этмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА