“Маҳалла еттилиги” фаолияти ўрганилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали раҳбари Қ. Отажонов ҳамда вилоят ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Ғ. Сатторов Тупроққалъа туманида бўлиб, аҳоли муаммоларини ҳамда “Маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича туман штаби ва “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонлари жорий этилаётган Нуробод маҳалласи еттилиги фаолияти ўрганди.
Жараён давомида “Йўл харитаси” бўйича бажарилиши лозим бўлган вазифалар, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, кредит ва субсидия ажратиш, бандликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.
[gallery-16715]
Ишчи гуруҳ ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш, “Маҳалла еттилиги” фаолияти ҳамда ёшлар билан ишлаш тизимини самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишларни жойига чиққан ҳолда кўздан кечириб, керакли амалий ва ташкилий-услубий ёрдам кўрсатмоқда. Бундан ташқари, аҳоли кайфиятига таъсир қилувчи муаммоли ҳолатлар ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Ҳал этилиши муайян муддат ва маблағ талаб этадиган ижтимоий муаммони бартараф қилиш, “Маҳалла еттилиги” фаолияти ва ёшлар билан ишларни самарали йўлга қўйишга қаратилган манзилли чораларни қамраб олувчи “Йўл харитаси” тайёрланди.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА