Шу йилнинг май-июль ойларида юртимизда фуқаролар йиғинлари раисларининг навбатдаги сайлови ўтказилади. Бу йилги сайловлар маҳалланинг жамиятдаги ўрни ва нуфузи ошган, тизимга оид қонунчилик такомиллашган пайтда ўтаётгани билан янада аҳамиятли бўлмоқда. Шу сабабли барча маҳаллаларда сайловга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда ва фуқаролар йиғинидаги “еттилик”ка чинакам бош бўла оладиган, ҳудуднинг бугунини яхши биладиган ва эртаси учун жон куйдирадиган, аҳолининг ҳурматини қозонган ва ишончига муносиб кишилар раисликка тавсия этилмоқда.

Самарқанд вилоятидаги 1126 маҳаллада ҳам айни пайтда бу жараёнга гувоҳ бўлиш мумкин. Сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари, маҳаллалардаги ишчи гуруҳлар тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажармоқда.  

Сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси раиси ўринбосари, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Шерали Йўлдошев мазкур жараён ва унинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида қуйидагиларни гапириб берди.  

– Кейинги йилларда мамлакатимизда маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва бу борада уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, – дейди Шерали Йўлдошев. – Бу ҳақда гапирганда давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонини алоҳида қайд этиш лозим. Мазкур ҳужжатда маҳалланинг халқ билан давлат ўртасидаги “кўприк” вазифасини амалга оширувчи мустақил ва халқчил тузилмага айланишига кўмаклашиш, маҳаллани жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш ҳамда маҳаллани ҳар томонлама ривожлантиришда “маҳалла еттилиги”нинг имкониятларидан самарали фойдаланиш тизимини яратиш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган эди. Ана шу вазифалар асосида, жумладан, фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда сайловларни юқори савияда ташкил этиш мақсадида 2025 йил 11 февралда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Ушбу қонун билан “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонунга бир қатор ўзгартиришлар киритилди.  

Биринчидан, фуқаролар йиғини раиси ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилди ва сайлов ваколатлари муддати тугаган фуқаролар йиғини раиси лавозимига ўтказилиши белгиланди.

Нега бундай қарорга келинди, деган савол туғилиши табиий. Бунга жавобан шуни айтиш керакки, “маҳалла еттилиги”нинг умумий раҳбари сифатида маҳалла раисларининг масъулияти оширилаётган бир вақтда уларнинг ваколати муддатининг қисқалиги, ўз билим ва тажрибасини амалиётда қўллаши, белгилаган режаларни тўла ва сифатли амалга ошириши учун етарли эмаслиги сезилаётган эди.

Бу ўзгартириш фуқаролар йиғини раисларининг ўзлари фаолият юритадиган ҳудуд аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан янада кенгроқ хабардор бўлиши, фуқароларга ёрдам кўрсатишда тўғри ва талабчан ёндашиш борасидаги имкониятларини кенгайтирди.  

Иккинчидан, эндиликда бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғинлари раисларининг 5 йил муддатга сайланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.  

Учинчидан, фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар комиссияларининг ваколатлари аниқлаштирилди.

Илгари фуқаролар йиғини раиси сайловни ташкил этиш ва ўтказиш Олий Мажлис Сенати Кенгаши томонидан тасдиқланадиган республика комиссияси томонидан амалга оширилган бўлса, эндиликда бу ваколат Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан амалга оширилади. Яъни фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш муддатлари сайлов бошланишидан камида икки ой олдин Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан белгиланади.  

Янги тартибдан келиб чиқиб, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг шу йил 21 февралдаги қарори билан Самарқанд вилоятидаги фуқаролар йиғинлари раисларининг навбатдаги сайловини 2025 йилнинг май-июль ойларида ўтказиш белгиланди.

Қарор билан фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси, шунингдек, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси бошчилигидаги 25 кишидан иборат фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси таркиби тасдиқланди.  

Чора-тадбирлар режасига асосан ҳар бир туман (шаҳар) Кенгаши сессиясида маҳалла раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман (шаҳар)комиссияси таркиби тасдиқланди ва ташкилий йиғилишлари ўтказилди.

Комиссия иш режаси, бюллетен намуналари, маҳалла раислари сайловини ўтказиш масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш, комиссия аъзолари вазифалари тақсимоти ишлаб чиқилди.Ишчи гуруҳлари томонидан маҳаллаларда сайлов ёшига тўлган фуқаролар умумий сонининг камида ўн икки фоизи миқдорида вакиллик нормаси белгиланди.  

Сайловларни юқори савияда ва қонун талабаларига мувофиқ ўтказиш мақсадида вилоят, туман, шаҳар комиссияларининг 320 нафар ҳамда 1126 та маҳаллада ташкил этилган ишчи гуруҳларнинг 10 минг 192 нафар аъзоси учун ўқувлар, семинар-тренинглар ташкил этилди. Ушбу ўқувларда бу йилги сайловларнинг аввалги сайловлардан фарқли жиҳатлари ва ўзига хос хусусиятлари, қонунлардаги янгилик ва ўзгаришлар батафсил тушунтирилиб, барча жараёнларни белгиланган тартиб асосида ташкил этиш шартлиги қайд этилди.  

Ҳозир барча ҳудудларда кўмаклашувчи комиссиялар, маҳаллалардаги ишчи гуруҳлар ўз вазифаларини бажариб, сайловга сўнгги тайёргарлик ишларини бажармоқда. 1 май куни вилоятимиздаги ҳар бир туман, шаҳарда биттадан маҳаллада сайлов жараёнлари намунали ташкил этилади ва унда шу маҳалла вакиллари билан бирга ҳудуддаги бошқа маҳаллалар ишчи гуруҳлари раҳбарлари ҳам қатнашади.  

Вилоят маҳаллаларида май-июнь ойларида раисларни сайлаб олиш, сўнгра янги сайланган раислар учун уларнинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, маҳалланинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини тушунтириш ҳамда амалиётда қўллаш бўйича ўқувлар ташкил этиш режалаштирилган.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла аҳли ишончини қозонганлар етакчи бўлади