Қарши давлат университетида магистрларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

 Унда талабалар, профессор-ўқитувчилар, ота-оналар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Маълумотларга кўра, университетни жорий йилда 25 та мутахассислик бўйича 281 нафар магистр тамомлади. 70 нафарга яқини университетнинг ўзида қолиб, илмий-тадқиқот фаолиятларини давом эттиради. Улар сафида 2021-2022 ўқув йилида Президент стипендияси соҳиби бўлган психология (фаолият турлари бўйича) мутахассислиги магистри Сурайё Норқобилова ҳам бор.

– Бугун биз каби ёшларга яратилаётган имкониятлардан ҳар қанча қувонсак арзийди, – дейди Сурайё Норқобилова. – Мана шундай имкониятлардан фойдаланиб, Президент стипендиясми соҳиби бўлдим ва докторантурада ҳам ўқиш имкониятини қўлга киритдим. Ҳозирда илмий-тадқиқот ва педагогик фаолиятимни университетда қолиб давом эттирмоқчиман.

Битирувчиларга дипломлар тантанали равишда топширилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Магистрлик дипломлари топширилди