ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимизда касб-ҳунар ўрганиб, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ташаббускорларга барча имкониятлар яратиб берилмоқда. Сурхондарё вилояти Термиз туманининг Амир Темур маҳалласида яшовчи Мадина Хушбоқова ҳам имтиёзлардан оқилона фойдаланаётган ёшлардан. У уй шароитида қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кичик цех ташкил этган.

[gallery-21066]

– Қандолатчилик – бизнес учун хайрли ва сермаҳсул йўналишлардан бири саналади, - дейди Мадинанинг онаси Зумрад Бобоева. – Сабаби, халқимиз нон ва нон маҳсулотлари, турли ширинликларни севиб тановул қилади. Қизим дастлаб, бу соҳа сирларини ўрганиш учун устозларга шогирд тушди. Шундан сўнг унга субсидия асосида мини печ берилгач, уйда мустақил турли ширинликлар пишира бошлади. Харидорлар сони ортгач эса ҳоким ёрдамчиси кўмагида имтиёзли кредит олиб, фаолиятини кенгайтирди. 

Ёш қандолатчи маҳалланинг бир нечта хотин-қизини ишга олган. Маҳсулотлар мазали ва сифатли тайёрланаётгани боис харидорлар сони кундан кунга ортяпти. Қаҳрамонимиз келажакда ширинликлар турини кўпайтириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ниятида.  

Маҳаллада аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга ошириш борасидаги ишлар босқичма-босқич олиб борилмоқда. Мамлакатимизда фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган ишлар ўз самарасини бераётгани эса, қувонарли, албатта.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мадинанинг қандолат цехи