Андижон шаҳридаги “НAVRUZ MALL" савдо-кўнгилочар марказида “Янги Ўзбекистон истеъдодлари” шиори остида концерт дастури бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг пухта билим олиши, касб-ҳунар ўрганиши, умуман, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Умуман, ёшлар билан ишлаш масаласи мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилди.  

Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ватанпарварлик, жамиятдаги жараёнларга дахлдорлик руҳида тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан амалга оширилаётган “Артист” лойиҳаси ана шу йўналишдаги ишларга бир мисолдир.  

Лойиҳа доирасида “Артист” телелойиҳаси ғолиб ва ижодкорлари иштирокида республикамиз вилоятларида “Маданият карвони” шаклида концерт дастурлари намойиш этилмоқда. Концерт дастурлари ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, фаоллигини оширишга ёрдам бермоқда.  

 Андижонда  намойиш этилган концерт дастурида ҳам минглаб  ёшлар қатнашди.  

 – Мақсадимиз, андижонлик, умуман, юртимиз ёшларини янги-янги ютуқлар, юксак марралар сари илҳомлантириш, – дейди “Маданият карвони” ижодий гуруҳи аъзоси Отабек Мирзажонов. – Дастурларимиз орқали энг аввало, ёшларимизнинг кайфиятини, шижоатини кўтаришга, жамиятдаги жараёнларга дахлдорлик ҳиссини, қалбларида она Ватанга муҳаббат ва садоқат  туйғуларини мустаҳкамлашга ҳаракат қиляпмиз.  

 Концерт дастури давомида ёшлар билан ўтказилган савол-жавоблар, қизиқарли ўйинлар, ғолибларнинг муносиб рағбатлантирилиши уларнинг интилишларини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада оширишга хизмат қилди.    

 “Артист” телелойиҳаси ғолиблари, ижодкорлари томонидан намойиш этилган концерт дастури, кўнгилочар тадбирлар андижонлик ёшларда унутилмас таассурот қолдирди.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданият карвони Андижонда