Маданий соҳадаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида миллий маданият ва санъатни равнақ топтириш борасида олиб борилаётган туб ижобий ўзгаришларда халқаро ҳамкорлик муҳим ўрин эгаллайди. Соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида халқаро маданий алоқаларни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Бу борадаги муҳим қадамлардан яна бири — мамлакатимиз маданият вазири Озодбек Назарбековнинг Чеченистон маданият вазири Айшет Қодирова билан учрашуви, десак муболаға бўлмайди.

Икки халқ маданият вазирлари учрашувида фестиваллар, театр ва музейлар фаолиятини янада ривожлантириш каби масалалар юзасидан аҳамиятли ва муҳим бўлган фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар билдирилди.

Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашувда икки халқ ўртасидаги маданий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, хусусан, ўзаро тажриба алмашиш орқали туризм салоҳиятини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Н.Усмонова,
ЎзА