Мамлакатимизда 2023 йил якуни ва 2024 йилнинг биринчи чораги ҳолатига кўра, хориждаги кутубхона, музей, фонд ёки бошқа илмий-маданий муассасаларда (Дания, Ҳиндистон, Миср ва бошқалар) сақланаётган Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид нумизматика, сопол буюмлар, тақинчоқлар, қўлёзмалардан иборат 457 та маданий бойликнинг илмий тавсифи тайёрланган. Германия, Миср, Ҳиндистон ва Франция давлатлари кутубхона ва фондларида сақланаётган 366 та қўлёзма нусхаси аниқланиб, тавсифи ва рўйхати тузилган ва Ўзбекистон Инновация, технология ва стратегия марказига топширилган.

АОКАда ўтказилган Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова иштирокидаги брифингда Маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва оммалаштириш билан боғлиқ фаолиятни янада такомиллаштириш борасида қилинган ишлар бўйича маълумотлар тақдим этилди. 

Мутахассиснинг сўзларига кўра, Америка Қўшма Штатларидаги Принстон университети кутубхонаси, Буюк Британиядаги Британия кутубхонаси, Испания қироллиги Миллий кутубхонасида сақланаётган Алишер Навоий, Ғиёсиддин Коший, Нажиб Самарқандий, Имом Бухорий каби мутафаккирларнинг аниқ ва ижтимоий фанлар ҳамда тиббиётга оид 9 та қўлёзмасининг электрон нусхалари олинган. 

Жорий йилда “Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри”нинг 2- ва 3- томлари нашр этилган. Ушбу реестрнинг учала томида жами 150 нафардан ортиқ аллома қаламига мансуб 3 минг 159 та қўлёзма ҳақидаги маълумотнинг илмий тавсифи жамланган. Мазкур нашрларни Ташқи ишлар вазирлиги ёрдамида хориждаги марказий кутубхона, фонд, илмий-тадқиқот марказларига, республикадаги илмий-маданий муассасалар ва олий ўқув юртларига, Агентлик тизимидаги ташкилотларга, шунингдек, соҳа мутахассисларига беғараз тарқатилиши ташкил этилган. 

Мамлакатимиздаги маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва асраб-авайлаш борасида ҳар йили бюджет маблағлари ажратилиб, сарфланмоқда. Хусусан, 2024 йилда маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ 180 миллиард сўмни ташкил этади. 

Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларида инклюзив шароитларни яратиш бўйича ягона минимал талаблар ишлаб чиқилган. Мазкур талабларда 2025 йилдан бошлаб туристлар ташриф буюрадиган маданий мерос объектларини реставрация қилиш, тузатиш, таъмирлаш ва археология мероси объектларини консервациялаш, уларни ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштиришда маданий мерос объектларига зарар етказмаган ҳолда ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун минимал шароитларни яратиш белгилаб берилган. Ҳозирги вақтга қадар 141 та маданий мерос объекти ва давлат музейининг реставрация ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бошлаб юборилган. Йил давомида 7 та музейда мукаммал таъмирлаш ишлари ҳамда 1 та музейда реставрация ишлари амалга оширилади. 

2024-2025 йиллар давомида яна жами 86 та моддий маданий мерос объекти ва давлат музейларида реставрация ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилади. Манзилли дастур асосида маданий мерос объектлари ва археология ёдгорликларини муҳофаза қилиш мақсадида бир нечта масканлар 3D панжаралар билан ўралади ва музейлаштирилади. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданий мерос объектлари реставрацияси учун Давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилган?