Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Янги Ўзбекистон - Учинчи Ренессанснинг инновацион кутубхонаси” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди

Тадбир юртимизда бўлиб ўтаётган "Шарқ Ренессанслари феномени: салтанатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар" номли маданий мерос ҳафталиги доирасида ташкил этилди.  

Тадбирда маданий мерос ҳафталигини ўтказишдан кўзланган мақсад халқаро мулоқот ва ўзаро билим алмашишни мустаҳкамлаш, хорижлик ҳамкорлар билан янги қўшма лойиҳаларни тасдиқлаш орқали мамлакатимиз маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштиришдан иборатлиги таъкидланди.  

Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросига бағишланган ноёб экспозициялар кўгазмаси ташкил этилди.  

Улар фойдаланувчиларни исломгача бўлган даврдан бошлаб Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс давригача бўлган даврларга оид маданий мерос билан таништиради.  

Халқаро анжуман иштирокчилари «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган ахборот-кутубхона соҳаси ривожланиш жараёнлари, Тожикистон Республикаси фондларида сақланаётган Ўзбекистон билан боғлиқ қўлёзмаларнинг электрон базасини яратиш, Эрон Миллий кутубхонасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази хонаси, Россия давлат кутубхонаси тажрибаси мисолида “Китоб ёдгорликлари” лойиҳаси хусусида батафсил сўз юритди.  

Шу билан бирга, Шанхай санъат музейи фондларида сақланаётган қўлёзмалар кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон кутубхоналари билан ҳамкорлик тажрибаси, маданий меросни сақлаш ва тарғиб қилишнинг модулли ахборот тизими, кутубхоналарни модернизация қилиш стратегияси, кутубхоналар, музейлар ва архивларда сунъий интеллект ва тўлдирилган реаллик технологияларини қўллашга оид маърузалар тингланди.  

Қатар Миллий кутубхонасида рақамли маданий меросдан узоқ муддатли очиқ фойдаланиш имконияти, маданият соҳасидаги рақамли лойиҳаларда қиймат занжирларини яратиш, фестиваллар ва танловлар орқали кутубхоналар ишига янги форматларни жорий этиш, замонавий шароитда кутубхона фондларини шакллантиришга доир тақдимотлар қилинди.  

Тадбир доирасида “Ёш реставраторлар мактаби”, “Музей экспонатлари консервация ва реставрацияси” бўйича ўқув курслари, “Аждодлар илмий мероси” ўқув-амалий машғулотлари ўтказилди.  

“Қоғоздан сунъий интеллектгача” кўргазмаси тақдим этилди ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасининг нодир фондини рақамлаштириш бўйича маълумот берилди.  

Н.Усмонова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданий мерос ҳафталиги доирасида халқаро анжуман