Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 21 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида юртимизда аждодларимиздан қолган бой, бебаҳо маданий меросимизни асраш, тиклашга доир устувор вазифалар белгилаб берилди.

Юртимизнинг бой тарихи ва маданиятини акс эттирувчи ноёб ва нодир маданий меросни асраб-авайлаш, моддий маданий мерос объектларини аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, тарғиб қилиш, юртимиз музейларида миллий музей фондининг давлат каталогини юритиш, музей ашёлари ва музей коллекцияларини миллий музей фонди таркибига киритиш каби масалалар долзарб аҳамият касб этади.

Дарҳақиқат, моддий маданий мерос объектларини аниқлаш, музей ашёлари ва коллекцияларининг электрон каталогини ташкил этиш туризм соҳасини ҳам янада ривожлантиришга инновацион ёндашув бўлиб хизмат қилади.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Туркиянинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири – Кастамону университети вакиллари ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди. Самимий руҳда ўтган мулоқотда институт ректори Нодирбек Сайфуллаев ҳамда Кастамону университети ректори Аҳмет Топал Ҳамди томонидан бугун Туркия ва жаҳонда бетакрор ўзбек маданияти, бой моддий маданий меросига бўлган қизиқиш ортиб бораётгани эътироф этилди.  

Иккала олий таълим муассасаси ўртасида илмий ва маданий ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

Меморандумда ўзаро профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини, қўшма илмий-тадқиқот ишлари фаолиятини йўлга қўйиш, моддий маданий меросни асраш, таъмирлашга доир маҳорат дарслари, конференциялар уюштириш, музейшунослик соҳасининг барча тармоқларини ривожлантиришга оид халқаро фундаментал лойиҳалар, илмий дастурлар яратиш каби бир қатор муҳим вазифалар ўз аксини топди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданий мерос бўйича халқаро ҳамкорлик