Маҳсулотнинг асосий қисми экспортга
Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридаги “Шипо-текс” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини кенгайтирди. Энди бу ерда нафақат катталар, балки болалар учун ҳам мавсумий кийимлар ишлаб чиқарилмоқда.
Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридаги “Шипо-текс” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини кенгайтирди. Энди бу ерда нафақат катталар, балки болалар учун ҳам мавсумий кийимлар ишлаб чиқарилмоқда.Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш, мавжудлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида Сирдарё вилоятида шу мақсадлар учун юз миллиард сўмдан ортиқ кредит ажратилди. Натижада кўплаб корхоналарнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, ишлаб чиқариш сифати ва самарадорлиги ошди, янги иш ўринлари яратилди.
Буни “Шипо-текс” фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Ушбу корхонага энг замонавий тикув машиналарининг келтирилиши маҳсулот сифатини янада яхшилаш, турини кўпайтириш, ўндан зиёд ёшларни иш билан таъминлаш имконини берди.
– Айни пайтда йигирма тўрт хилдаги болалар ва катталар кийим-кечаклари ишлаб чиқармоқдамиз, – дейди “Шипо-текс” раҳбари Примқул Ҳайдаров. – Тайёр маҳсулотимизнинг асосий қисми экспорт қилинмоқда. Мақсадимиз – ташқи бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаш.