Маҳсулот тури ва ҳажми ортмоқда
Андижон вилоятининг Асака туманидаги “Maxsus butlovchi” масъулияти чекланган жамиятида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган “Laсetti”, “Neхia” ва “Matiz” автомобиллари учун йигирма турдаги бутловчи қисмлар тайёрланмоқда.
Андижон вилоятининг Асака туманидаги “Maxsus butlovchi” масъулияти чекланган жамиятида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган “Laсetti”, “Neхia” ва “Matiz” автомобиллари учун йигирма турдаги бутловчи қисмлар тайёрланмоқда.Корхонада жорий йилнинг тўққиз ойида қарийб 800 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Маҳсулотлар сифати халқаро андоза ва талабларга тўла жавоб беради.
– Ишлаб чиқаришни модернизация қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди “Maxsus butlovchi” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Араббой Каримов. – Маҳаллийлаштириш дастури доирасида амалга оширилган ишлар туфайли бир нечта замонавий компрессор ва пресслаш дастгоҳи келтириб ўрнатилди, янги техника воситалари харид қилинди. Бу, ўз навбатида, ишлаб чиқариш қувватини, маҳсулот сифати ва иш унумдорлигини ошириш имконини берди. Корхонада меҳнат қилаётган 35 ишчининг аксарияти ёшлардир. Уларнинг самарали ишлаши учун барча шароит яратилган.
Янги йилдан бу ерда яна бир неча турдаги янги бутловчи қисмларни тайёрлаш йўлга қўйилади. Маҳсулот турини кўпайтириш ҳисобидан корхонада ишлаб чиқариш ҳажми янада ортади, энг муҳими, янги иш ўринлари яратилади.