Мақсад – ёнғин талафотларини бартараф этиш
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича кўча, майдонларга фавқулодда ҳолатлардан огоҳлантирувчи баннерлар ўрнатилди.
Миробод тумани ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан шу кунга қадар аҳоли турар жойларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларни ис газидан заҳарланиши ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан туман ҳудудида тадбирни юқори савияда ўтказилишини таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Миробод тумани ҳудудидаги маҳаллаларда ва аҳоли турар жойларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларнинг ис газидан заҳарланиши ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича кўча, майдонларга фавқулодда ҳолатлардан огоҳлантирувчи баннерлар ўрнатилди.
Туман ИИО ФМБ орқали туманда мавжуд бўлган 39 та милиция таянч пунктлари, маҳалла гузарларидаги “Ёнғинга қарши тарғибот” бурчакларида ўрнатилган кўргазмалар ҳам янгиланди.

Туман ҳудудида жойлашган жами 53-та корхонада ёнғин техник ўрганишлар ўтказилиб, ушбу корхона ходимлари билан тарғибот учрашувлари ташкил этилди.
Туман ҳудудида жойлашган аҳоли турар жой бинолари ҳар бир ходимга алоҳида сектор асосида бириктирилиб, газ, электр ва дудбурончиларни жалб этган холда ёнғинга қарши ҳолати ўрганиб чиқилди.
Мақсадимиз куз-қиш мавсумида аҳолини ёнғин балосидан келиб чиқадиган офатлардан асраш. Ана шу мақсад йўлида Миробод туман Ёнғин хавфсизлиги ходимлари сидқидилдан меҳнат қилишмоқда. Ходимларимиз қайдаки, ёнғин хатари бўлиши мумкин бўлган барча жойда бартараф этиш ишларини олиб боришмоқда.
Миробод тумани ёнғин хавфсизлиги бўлими.