Сурхондарё вилоятида иккита хусусий корхонада эркаклар ва болалар пойабзалининг юздан ортиқ тури ишлаб чиқарилмоқда.

Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда саноатни ривожлантириш, аҳолини сифатли, арзон тайёр маҳсулотлар билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар рақобатбардош чарм-пойабзал буюмлари ишлаб чиқаришда ҳам юксак самаралар бермоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2000 йил 23 февралдаги “Республика иқтисодиётининг чарм-пойабзал тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш, соҳага замонавий технологияларни жалб этиш орқали импорт ўрнини босувчи рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда муҳим аҳамият касб этаётир.

Сурхондарё вилоятида маҳаллий чарм хомашёсидан пойабзал ишлаб чиқариш ўзлаштирилганига кўп бўлгани йўқ. Четдан келтириладиган шу турдаги буюмлар билан бемалол рақобатлаша оладиган пойабзаллар қисқа вақтда маҳаллий бозорда ўз ўрнини топди. Бежирим, арзон ва чидамлилиги билан харидорлар ишончига сазовор бўлди.

Бундан уч йил аввал деновлик ёш тадбиркор Ҳусинбек Муродов харидорлар дидига мос арзон ва сифатли оёқ кийимлар ишлаб чиқариш мақсадида “Денов равнақ камоли” хусусий корхонасини ташкил этди. Хориждан замонавий дастгоҳлар келтириб, маҳаллий чармдан беш турдаги эркаклар пойабзали ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

– Буларнинг барчаси мамлакатимизда хусусий бизнес ва тадбиркорлини ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор ва яратилаётган шароит самарасидир, – дейди “Денов равнақ камоли” хусусий корхонаси директори Ҳусинбек Муродов. – Фаолиятимизнинг дастлабки давриданоқ бозор маркетингини ташкил этиб, буюртмачилар фикрини, харидорлар диди ва истагини ўрганишни йўлга қўйдик. Шу асосда маҳсулот сифати ва моделига алоҳида эътибор бердик. Ҳар бир мавсумга алоҳида пойабзал ишлаб чиқаришни кўпайтирдик. Маҳсулотнинг харидорга манзур бўлаётгани бизни янада кўпроқ изланишга, ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга ундамоқда.

Жамоа қисқа вақтда салмоқли ютуқларга эришди. Жумладан, дастлаб атиги беш ишчи билан фаолият бошлаган хусусий корхонада бугун йигирмага яқин киши самарали меҳнат қилмоқда. Уларнинг саккиз нафари касб-ҳунар коллежини битирган ёшлардир. 2012 йил корхона беш турдаги пойабзал ишлаб чиқарган бўлса, ҳозирда уларнинг тури юзга етди. Хусусий корхона 2014 йилни 139 миллион сўмдан зиёд соф фойда билан якунлади.

Мамлакатимизда хусусий бизнес ривожи йўлида яратилаётган имконият ва имтиёзлардан самарали фойдаланаётган тадбиркорнинг истиқбол режасига мувофиқ, жорий йилда йигирмадан ортиқ қўшимча иш ўрни яратилиб, эркаклар пойабзали ишлаб чиқариш ҳажми янада оширилади. Буюртмачиларга бир миллиард сўмликка яқин арзон, сифатли маҳсулот етказиб берилади. Хориждан юз минг доллар қийматидаги пойабзал таглиги, яъни подош ишлаб чиқарадиган замонавий технология келтирилиб, маҳсулотнинг бир қисмини экспорт қилиш режалаштирилган.

Президентимиз соврини учун ўтказилаётган “Ташаббус” кўрик-танлови ҳам хусусий секторда саноат тармоқларининг тез суръатлар билан юксалиб боришида муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу танлов ҳар йили кўплаб янги тадбиркорлик субьектларини кашф этиш баробарида уларнинг изланиш ва меҳнатларини муносиб рағбатлантиришга хизмат қилмоқда. Тадбиркорларнинг ўзаро тажриба алмашиши учун қулай имконият яратаётир. Ишчиларда ўз касбидан ғурурланиш туйғусини мустаҳкамламоқда.

– “Ташаббус – 2015” кўрик-танловида корхонамиз бу йил илк бор иштирок этди, – дейди “Денов равнақ камоли” хусусий корхонаси ишчиси Фазлиддин Тиллаев. – Танловнинг туман ва вилоят босқичида маҳсулотимизга юқори баҳо берилиб, мамлакат босқичида махсус диплом билан тақдирланганидан фахрланамиз. Бу эътибор бизни ишлаб чиқариш сифати ва самарадорлигини ошириш, Президентимиз совринига сазовор бўлиш учун янада кўпроқ меҳнат қилишга ундамоқда.

Хусусий секторга берилаётган кўплаб имтиёз ва преференциялар кичик бизнесни ривожлантириш, бозорларимизни юртимизда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар билан тўлдириш, пировардида аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Бунинг самарасида олис ва чекка ҳудудларда ҳам хусусий бизнес иқтисодиётимизнинг етакчи тармоғига айланмоқда. Бу “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг манфаатлари учун” деган эзгу ғоянинг амалдаги ифодасидир. Термиз шаҳридаги “Камозул сайдил” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган эркаклар ва болалар пойабзалига талаб ортиб бораётгани ҳам бунинг ёрқин далили бўла олади.

– Бир пайтлар бундай чарм пойабзаллар фақат хориждан келтирилар, у ҳам яширинча сотиларди, – дейди термизлик Ҳамид Маматалиев. – Нархининг қимматлигидан унча-мунча одам уни харид қилишга қийналарди. Ҳозир эса, марҳамат, ўз қишлоғимиз ёки шаҳримизда юртимизда ишлаб чиқарилаётган оёқ кийимларни истаганча олишингиз мумкин. Нархи арзон, сифати юқори. Танлаб-танлаб оласиз.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, 2015-2017 йилларда Сурхондарё вилоятида яна бешта замонавий чарм-пойабзал ва терини қайта ишлаш корхонаси барпо этилиши режалаштирилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллий хомашёдан харидоргир маҳсулотлар