Маҳаллий кенгашларнинг ҳудудлар ривожидаги ўрни қандай?
Давлатимиз раҳбари парламент ва кенгашларнинг таъсирчан назоратини йўлга қўйиш кутилган натижа беришини таъкидлаган эди.
Давлатимиз раҳбари парламент ва кенгашларнинг таъсирчан назоратини йўлга қўйиш кутилган натижа беришини таъкидлаган эди.
Дарҳақиқат, жойлардаги муаммоларни ҳал қилишда жойлардаги маҳаллий кенгашларнинг ўрни катта. Шу жиҳатдан Олий Мажлис Сенати фаолиятида айнан шу бўғин депутатлари билан бевосита ишлашга жиддий аҳамият берилмоқда. Бунда ҳар бир ҳудудга сенаторлар бириктирилиб, улар бевосита жойларга чиққан ҳолда маҳаллий кенгашлар депутатлари билан иш олиб бормоқда.
Олий Мажлис Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси ишчи гуруҳи Қашқадарёда бўлди. Ғалла ва пахта етказиб бериш бўйича энг катта ҳудуд ҳисобланган вилоятда чорвачилик ҳам яхши ривожланган. Жумладан, ҳудуднинг умумий ер майдони 2,8 минг гектар бўлса, ундан 1,3 минг геактарини яйловлар ташкил қилади.
Албатта, вилоятнинг иқлим ва жўғрофий шароитларига мос равишда аграр тармоқнинг яхши тараққий топганлиги ҳудудга анча афзалликлар беради. Бироқ, бугун замон иқтисодий тараққиётга эришишда бироз бошқа талаблар қўймоқда. Жумладан, тўлиқ аграр соҳага асосланган ҳудудларда ҳам саноат, айниқса, агросаноат ривожлантирилмас экан, иқтисодий жиҳатдан кўнгилдагидек натижаларга эришиб бўлмайди.
Шу маънода ишчи гуруҳимизнинг хизмат сафари чоғида ҳам айнан шу масала диққат марказида бўлди. Шу билан бир қаторда, вилоят туманларида, айниқса, олис ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ҳалал бераётган турли муаммолар жойида атрофлича ўрганиб чиқилди.
Хусусан, вилоятнинг Касби тумани вилоят марказдан 40 километр масофада жойлашган. Туман иқлими кескин континентал, 44 минг 500 гектар унумдор суғориладиган ер майдонида асосан пахта ва ғалла етиштирилади. Ҳудудда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш йўлида тўсиқ бўлаётган асосий муаммо – сув танқислиги ҳисобланади.
Шунингдек, ички йўлларнинг мутлақо қониқарсиз аҳволда эканлиги, электр таъминотидаги доимий узилишлар инфратузилмани қайтадан тиклаш вазифасини биринчи ўринга қўймоқда. Қолаверса, йирик инвесторларни саноатни ривожлантириш учун туманга жалб қилишда ҳам айнан инфратузилма муҳим ўрин тутади. Саноатлаштириш даражасининг жуда пастлиги боис Касби тумани аграр соҳага ихтисослаштирилган йирик ва катта салоҳиятга эга бўлган ҳудуд бўлса-да, иккинчи тоифали туманлар рўйхатида туради.
Ҳудуднинг салоҳияти, аграр соҳада эришаётган ютуқларини инобатга олиб, уни биринчи тоифали туманлар рўйхатига киритиш зарур. Бунинг натижасида ҳудудни бошқариш ва барча соҳани ривожлантиришда катта имкониятлар яратилади, тизимли бошқарув ишлари такомиллашади. Бу борада Ишчи гуруҳи томонидан ҳам тегишли таклифлар тайёрланди.
Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганиш натижасида яна бир катта муаммо – кадрлар етишмаслиги қайд этилди. Бунинг оқибатида туман ҳокимлиги ваколати доирасидаги вазифа ва топшириқларни ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлашда муаммоларга дуч келинмоқда.
Шу жиҳатдан маҳаллий кенгашлар депутатлари юқори турувчи ташкилотлар, хусусан вилоят ҳокимлиги, олий ўқув юртларига мурожаат қилиб, масалани ҳал қилишга ўз ҳиссаларини қўшишлари лозим. Бунда туманга ёш, салоҳиятли кадрларни жалб қилиш учун уларга шароит яратиш, туман имкониятларидан келиб чиқиб, қўшимча имтиёз бериш масаласи ҳам кўтарилиши лозим. Зарур бўлса, мақсадли кадр тайёрлаш, яъни айнан маҳаллий ёшларни олий ўқув юртларида махсус квоталар асосида ўқитиш масаласи ҳам кўтарилиши мумкин. Шу жиҳатдан ишчи гуруҳимиз маҳаллий кенгашлар депутатлари билан бу муаммони ҳал қилиш бўйича алоҳида иш олиб борди.

Вилоятнинг барча туманларида бўлган ишчи гуруҳимиз жойларда фуқаролар, айниқса, ишлаб чиқарувчилар мурожаатлари қай даражада ҳал қилинаётгани, саноат соҳасини ривожлантириш йўлида қандай ишлар амалга оширилаётганига алоҳида эътибор қаратди.
Жумладан, Миришкор туманида бугунги кунда 88 саноат корхонаси мавжуд бўлиб, улар томонидан 2019 йил якуни билан 281,6 миллиард сўмлик, 2020 йилнинг 1-чорагида 94,7 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Натижада ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 83,7 фоизни ташкил этди.
Ҳозирги кунда кам қувватда фаолият кўрсатаётган саноат корхоналарининг муаммоларини бартараф этиш ва тўлиқ қувватда ишлашини таминлаш мақсадида тегишли алоқадор ташкилотлар ҳамда халқ депутатлари туман кенгаши билан биргаликда ишлар олиб борилмоқда. 20 корхонанинг фаолиятини ривожлантириш, корхонани хомашё билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
2020 йилнинг 1-чорагида лойиҳавий қиймати 424,1 миллиард сўмга тенг 13 та, шундан озиқ-овқат саноатида 1 та, қурилиш материаллари саноатида 5 та, чарм-пойабзал саноатида 1 та, кимё саноатида 3 та ва бошқа турдаги 3 та лойиҳа амалга оширилиб, 16 миллиард сўмга тенг янги қувватлар ишга туширилди.
Туман ҳудудида 37 фойдали қазилма кони мавжуд. Конларни ўзлаштириш натижасида саноатда 2020 йилда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар ишга туширилиб, бир қатор қўшимча қувватлар фаолияти йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда. Натижада вилоятда цемент, оҳак, гипс, пишган ғишт, қум, қум-шағал, базальт хомашёси маҳсулотлари, табиий қоплама тошлар, газобетон ва темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.
Бу эса қурилиш материаллари соҳасида янги кичик ва ўрта бизнес субъектлари пайдо бўлишига хизмат қилади. Шу жиҳатдан сенаторлар Халқ депутатлари Миришкор туман кенгаши билан ҳамкорликда янги қувватлар ишини тезкор йўлга қўйишга ҳалал бераётган муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Хусусан, банк хизматларидан ортиқча оворагарчиликларсиз фойдаланиш, саноатга ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари учун ер ва биноларни ажратиш, уларни янгидан жихозлашга кўмаклашиш, кооперация алоқаларини йўлга қўйишга ёрдам бериш масалаларида депутатлик сўровларини фаоллаштиришга урғу берилмоқда.
Пировардида туман аҳолисининг турмуш фаровонлиги юксалиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқилади.
Толибжон МАДУМАРОВ,
Сенатнинг Маҳаллий ҳокимият вакиллик
органлари фаолиятини кучайтиришга
кўмаклашувчи комиссияси раиси.