Маҳалла – коррупцияга қарши
Наманганда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамкорлигида фуқаролар йиғинлари ўртасида ўтказилаётган коррупцияга қарши кураш бўйича “Энг фаол фуқаролар йиғини” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Наманганда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамкорлигида фуқаролар йиғинлари ўртасида ўтказилаётган коррупцияга қарши кураш бўйича “Энг фаол фуқаролар йиғини” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
– Президентимизнинг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида коррупцияга қарши курашиш борасидаги тарғибот ишларини такомиллаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўриш вазифаси ҳам белгиланган, – дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари М.Аппақов. – Жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва билимини ошириш, фуқаролар йиғинларида коррупция ҳолатлари юз беришининг олдини олиш, ёшларда коррупцияга қарши курашиш, фаол дунёқараш ва мустаҳкам фуқаролик нуқтаи назарини шакллантириш, ушбу йўналишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ваколатли муассаса ва ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Шунга мувофиқ белгиланган комплекс чора-тадбирлар доирасида жорий йилнинг 18-26 октябрь кунлари ўтказилган фуқаролар йиғинлари ўртасида коррупцияга қарши кураш бўйича “Энг фаол фуқаролар йиғини” кўрик-танловининг туман ва шаҳар босқичларида 64 маҳалла фуқаролар йиғини вакили иштирок этди. Жойлардаги тадбирларга 2 минг 500 дан зиёд фуқаро, жумладан, ёшлар вакиллари жалб этилди.
Танловнинг вилоят босқичида 12 иштирокчи коррупцияга қарши курашиш борасида маҳаллада амалга оширилаётган ишлар билан таништириш, сиёсий-ижтимоий, ҳуқуқий мавзуларда савол-жавоб ҳамда мавзуга ижодий ёндашув каби 3 шарт асосида баҳслашди.
Танлов якунига кўра, Чуст туманидаги “Янгиер“ маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ф.Рустамова ғолиб деб топилди. Косонсой туманидаги “Хонқўрғон“ маҳалла фуқаролар йиғини раиси О.Ваҳобов иккинчи ва Тўрақўрғон туманидаги “Янгиобод“ маҳалла фуқаролар йиғини масъул котиби К.Отабоева учинчи ўринни эгаллади.
Танлов ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.