Мўйноқда “Yashil Vatanim” акциясига старт берилди
Мазкур ташаббус ватанпарвар, меҳнатсевар ёшлар томонидан ёш ва кекса авлод вакилларини бирдек руҳлантириш билан бирга барчани ўзига жалб этмоқда.
Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида “Мерос” жамоатлик фонди томонидан Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорликда “Наврўзинг – янги кун, янги давронинг муборак жонажон Ўзбекистоним” шиори остида “Yashil Vatanim” дарахт ва кўчат экиш акциясига старт берилди.
Яшил табиат барпо этиш мақсадида бошланган экологик акцияда эзгулик рамзи бўлмиш она ер бағрига янги ниҳолларни қадаш, мавжуд дарахтларга ишлов бериш, инсоний меҳр бахш этиш ишлари амалга оширилмоқда.


Мазкур ташаббус ватанпарвар, меҳнатсевар ёшлар томонидан ёш ва кекса авлод вакилларини бирдек руҳлантириш билан бирга барчани ўзига жалб этмоқда.
“Yashil Vatanim” экологик акцияси кенг жамоатчиликда ўз элини, киндик қони тўкилган она заминни кўкаламзорлаштиришга бўлган муносабатини тубдан ўзгартирмоқда.


“Мерос” жамоатлик фонди томонидан тақдим этилган мазкур лойиҳа кўп миллионли Ўзбекистон халқимнинг ишончи ва кучи билан қўллаб-қувватланди. Айниқса, Ўзбекистон Миллий университетининг бир гуруҳ биолог, эколог ва тупроқшунос олимлари томонидан илмий асосланган ҳолда бошланган иш ва хайрия ҳамкорлиги келажакда мамлакатимизнинг энг чекка лекин экологик туризм учун қулай географик ҳудудда бунёд этилаётгани айни муддао.
Акция давом этмоқда. Агар бизни кузатиб борсангиз она табиатнинг бир-биридан ажойиб сир-синоатларига гувоҳ бўласиз. Бизни кузатишда давом этинг.
Қорақалпоғистон Республикаси
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш давлат қўмитаси
Ахборот хизмати