Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида янги китоб

Истеъдоли ёзувчи Луқмон Бўрихоннинг “Танланган асарлар” китоби Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида нашрдан чиқди.

Китобдан адибнинг “Имом Мотуридий”, “Жазирамадаги одамлар” романлари, “Сирли муаллим ва “Қуёш ҳали ботмаган” қиссалари, шунингдек, “Токчадаги тумор”, “Овчи қисмати”, “Қўноқ”, “Чўлдан келган ташвиш”, “Кутилган кун”, “Сут сотувчи бола” каби  энг сара ҳикоялари жой олган.

Луқмон Бўрихон замонавий ўзбек насрида ўзига хос услубга, оҳангга эга бўлган ёзувчи. Ҳикояларининг ўзи адиб имкониятлари нақадар кенглигини акс эттурувчи кўзгуга ўхшайди. Қиссалари алоҳида бир дунё. 

Асарларидаги руҳ, жозиба қалбга яқин. Қаҳрамонлари нотаниш, бегона эмас, дарров танийсиз – шундай ён-атрофингизда юрган, яшаётган замондошлар – бугунги кун одамлари. 

Луқмон Бўрихон янги давр кишисини бутун борлиғи билан ҳаққоний, ишончли тасвирлашга уста адиблардан. Ҳикоя, қисса ва романларини ўқиркансиз, асар қаҳрамонлари, уларнинг турмуш тарзи, ўй-хаёллари, ички олами, босиб ўтаётган оғир-енгил умр йўли, бу йўлдаги синовлар шундай жонли кўрсатилганки, ўзингизни худди бу қаҳрамонлар билан ёнма-ён яшаётгандек ҳис қиласиз, ҳаётдан сал вақтлироқ кетган адиб маҳоратига тан берасиз.

 Луқмон Бўрихон “Имом Мотирудий” романи билан кўз ўнгингизда нафақат бугунги кун таҳлилчиси, балки тарихимизнинг, ислом дини қонун қоидаларини чуқур биладиган, теран ҳис этадиган том маънодаги зиёли инсон, адиб ўлароқ гавдаланади.

Луқмон Бўрихоннинг “Танланган асарлар”ини  ўқинг.

                                                                                                               ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Луқмон Бўрихон: “Танланган асарлар”