Лукашенко Беларусдаги президентлик сайловида етакчи
Кеча бўлиб ўтган Беларусь Президенти сайловида мамлакатнинг амалдаги раҳбари Александр Лукашенко 86,82 фоиз натижа билан етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда республика Марказий сайлов комиссияси раиси Игорь Карпенко матбуот анжуманида маълум қилди. 2020 йил Лукашенко 80.10 фоиз овоз тўплаган эди.
Либерал-демократик партияи раиси Олег Гайдукевич 2.02, тадбиркор Анна Канопацкая 1.86, Коммунистик партия Марказий қўмитаси биринчи котиби Сергей Сиранков 3,21, Меҳнат ва адолат партияси раиси Александр Хижняк 1.74 фоиз овоз олди. 3,6 фоиз сайловчилар "ҳаммага қарши" чиқди.
Анъанага кўра, мамлакат бўйлаб барча фуқаролар танлови бўйича якуний маълумот 3 февраль куни эълон қилинади.