Лукашенко Беларусь президенти сайловларида овоз берди
Беларуснинг амалдаги раҳбари Александр Лукашенко мамлакат президентлиги учун бўлиб ўтаётган сайловда овоз берди.
Беларуснинг амалдаги раҳбари Александр Лукашенко мамлакат президентлиги учун бўлиб ўтаётган сайловда овоз берди. Бу ҳақда “РИА Новости” мухбири маълум қилган.
Лукашенко ҳар гал анъанавий равишда Беларус пойтахти Минск шаҳридаги Жисмоний тарбия ва спорт университети биносида ташкил этиладиган 1-рақамли сайлов участкасига келиб, овоз берди.
Беларусь етакчиси участка комиссияси раиси, аъзолари ва кузатувчилар билан илиқ суҳбатлашди. Сўнгра комиссия аъзосига паспортини кўрсатди, бюллетен олди ва овоз бериш учун кабинага йўл олди. Бироздан сўнг у парда ортидан чиқди ва варақани кўплаб ОАВ вакиллари, фото, видео мухбирлар кузатувида қутига ташлади.
Эслатиб ўтамиз, 5 номзод сафида иштирок этаётган Лукашенко учун бу галгиси олтинчи президент сайловларидир.