7-10 май кунлари Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Британиянинг Вестминстер университети билан ҳамкорликда Лондон шаҳрида “Global Uzbekistan Festival” ҳафталиги доирасида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилди.

Ҳар йили кенг кўламда ўтказиладиган мазкур анжуманда қатнашиш учун Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети (WIUT) раҳбарияти бошчилигида профессор-ўқитувчилар, талабаларидан иборат 30 кишилик делегация Лондонга борди.

Ҳафталик доирасида Ривожланиш сиёсати тадқиқоти симпозиуми, театрлаштирилган саҳна кўриниши, мусобақа, талабалар йиллик анжумани ташкил этилди. WIUT проректори Баҳром Мирқосимов ва Аделаида университети иқтисодиёт профессори Ричард Помфрет ҳаммуаллифлигида нашр этилган “Янги Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс” китобининг расмий тақдимоти ўтказилди.

Асарда Ўзбекистон раҳбарияти томонидан 2016 йилдан бошлаб мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан макроиқтисодий асос, бизнес ва инвестиция муҳити, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим ва гендер тенгликни таъминлаш каби кўплаб йўналишларда эришилган ютуқлар таҳлил қилинган.

Вестминстер университети ректори, профессор Питер Бонфилд китоб ҳақида фикр билдираркан, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишларни, жумладан олий таълим йўналишидаги ижобий ўзгаришларни, халқаро таълим стандарти доирасида янги ташкил этилаётган олий таълим даргоҳлари фаолиятини юқори баҳолади.

– Ўзбекистонда ёшлар, таълим олувчилар ва тадқиқотчилар учун барча шароит мавжуд, – деди у. – Бу имкониятлардан унумли фойдаланиш зарур.

Мамлакатимизнинг Британиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Равшан Усмонов икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболи хусусида маълумот берди.

Инвестициявий, савдо-иқтисодий, маҳсулотлар экспорти, йирик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, таълим ҳамда туризм соҳаларида ҳамкорликни янада жадаллаштириш муҳимлиги ўзаро маъқулланди.

Тақдимотдан сўнг Вестминстер университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан давра суҳбати ўтказилди. Вакилларимиз “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” доирасида амалга оширилаётган ишлар, “Ўзбекистон-2030” стратегиясида таълим соҳасини ислоҳ қилиш бўйича белгиланган устувор йўналишлар ҳақида сўз юритишди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лондонда “Global Uzbekistan Festival” ҳафталиги ўтказилди