Лолалар “завқи” қимматга тушди...
Қонунбузарларнинг бу ҳаракати табиатга, ўсимлик дунёсига 11 миллион 707 минг 500 сўм зарар етказган деб ҳисобланмоқда ва тегишли тартибда кўриб чиқиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Қашқадарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматидан маълум қилишларича, бошқарманинг бир гуруҳ инспекторлари жорий йилнинг 21 апрел куни Яккабоғ тумани тоғли ҳудудларида назорат рейд тадбири ўтказганда кўплаб қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Жумладан, Яккабоғ тумани Татар МФЙ “Сувлисой” қишлоғидан “Зармаст” қишлоғига Қизилдарё дарёси бўйлаб кетувчи йўлда дамас русумли давлат рақами 70 С 242 FA автомашинада Шахрисабз тумани “Тўдамайдон” қишлоғида яшовчи автомашина ҳайдовчиси Ўроқов Шахбоз Раббим ўғли ва шериклари Эргашев Жасур Абдирашидович, Ҳусанов Шахбоз Шерали ўғли, Рўзимуродов Умрзоқ Қурбонович, Ботиров Элшод Зокирович, Ўроқов Учқун Жамол ўғли, Абдуллаев Мирзо Насурали ўғли деб ўзларини таништирган шахслар Яккабоғ давлат ўрмон хўжалиги ўрмон фонди ерларидан жами 105 туп Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган, тобора камайиб кетаётган Улуғвор лола (Тюльпан великий (Tulipaingens T.M.Hoog) ўсимлигини ноқонуний юлиб-териб олганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Қонунбузарларнинг бу ҳаракати табиатга, ўсимлик дунёсига 11 миллион 707 минг 500 сўм зарар етказган деб ҳисобланмоқда ва тегишли тартибда кўриб чиқиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Худди шундай яна бир ҳолат Яккабоғ давлат ўрмон хўжалиги “Тошқўрғон” бўлими ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қизилдарё” дарёсида Яккабоғ тумани “Татар” қишлоғида яшовчи фуқаролар Кенжаев Абдихалим Тоштемирович, Юсупов Бехруз Дилшод ўғли деб таништирган шахслар томонидан балиқ овлаш тақиқланган вақтда 2 дона махсус леска тўрлар билан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига ва Халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (CITES)нинг иловаларига киритилган Амударё гулбалиғи (Фарел) ва 2 дона Мойбалиқ (Маринка)лар овлаганлиги, бундан ташқари ўрмон фонди еридаги қалин арчазорлар ичида юқоридаги кўрсатилган манзилда яшовчи Кенжаев Жонтемир Тоштемирович исмли шахс ўзига тегишли 2 дона тақиқланган тузоқ (маҳаллий номи жела)ларда 2 бош какликларни ноқонуний овлаганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.
Мазкур аниқланган ҳолатлар бўйича табиатга, ҳайвонот дунёсига 108 миллион 110 минг 400 сўм етказилган зарар ҳисобланиб тегишли тартибда кўриб чиқиш учун прокуратура органларига тўпланган ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Шу ўринда бир мулоҳаза она табиатни асраш, уни муҳофаза қилиш, унинг ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига ўзбошимчалик билан зиён етказиш ҳақида қанча гапирилмасин, айтилмасин барибир ноқонуний броканерлик ҳаракати тўхтамаяпти. Бу биргина бир марталик рейд жараёнида аниқланган ҳолат ва рейд тадбирини ҳар доим ҳам бўлавермаслигини ҳисобга олсак, тоғли ҳудудларда бу турдаги жиноятларнинг аниқланмагани қанча. Қонунни бузиб, жаримасини тўласак, ҳукумат кечирар балки, аммо табиат бизни кечирармикан...