Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда “Биз таъзим қиламиз, Сизга устозлар!” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир аввалида агентлик раҳбари Ҳилола Умарова устозларни байрам билан табриклаб, уларнинг келгуси ишларига муваффақият тилади.

— Ушбу таълим даргоҳида ўқиётган иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш ҳамиша сиздек ўқитувчилардан кучли билим ҳамда меҳнат талаб қилади, — деди Ҳ.Умарова. —  Мен “локомотив” вазифасини бажараётган, мактабларимизда сиз каби ўз касбини севган ўқитувчилар билан бирга ишлаётганимдан фахрланаман.

Тадбир доирасида ўқитувчиларни суҳбатга чорладик. Мазкур даргоҳда таълим бериш учун ўқитувчи сифатида қандай янги услублардан фойдаланасиз, дея берган саволимизга математика фани ўқитувчиси Ирода Соибова қуйидагича жавоб берди:

— Энг аввало, дарсга кирганим ҳамон шахсий ҳаётимдаги ҳар қандай муаммоларни унутаман, —дейди Ирода Соибова. —Чунки биз яратувчи инсонларни тарбиялаяпмиз. Шу боис мен ҳар куни ҳар бир дарсга алоҳида тайёргарлик кўриб кираман. Синфдаги болаларнинг ўзлаштириш даражасига қараб топшириқ тайёрлайман. Мисол учун, жуда кучли ўқувчиларга 10 та топшириқ берсам, стандарт ўзлаштирувчи ҳамда сустроқ ўзлаштирувчи ўқувчилар учун алоҳида топшириқлар тайёрлайман. Математик мисолларни уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб тузаман. Айтайлик қайсидир ўқувчи  аниқ фанлардан ташқари футболга қизиқади, мисолларни футбол майдони билан боғлаб тузаман. Шунда ўқувчи математика вертуал фан эмас, ҳаёт билан чамбарчас боғланган фан эканини англаб етади. Ушбу масалаларни тузишда кўпроқ устозим Мирфозил Мирзахмедовнинг математикага оид қўлланмалари ҳамда халқаро математик усуллардан фойдаланаман.

Таъкидлаш жоизки, бугун юртимиздаги мактабларда ўқиётган кўплаб иқтидорли ўқувчилар  мазкур мактабда ўқишни ният қилади. Аммо ушбу мактабда ўқиш учун ниятнинг ўзи камлик қилади. Бунинг учун ўқувчи вақтининг асосий қисмини билим олиш, ўз устида кўпроқ ишлашга сарфлаши зарур.

Ушбу мактабнинг 7 синфида таҳсил олаётган Иброхим Исмоилов илгари Қибрай туманидаги 2-сонли ихтисослаштирилган мактабда ўқиган. Онаси Муниса Юсупованинг айтишича, у бу ерга келганидан сўнг ўқувчилар ўртасидаги рақобат уни янаям ўз устида кўпроқ ишлашга ундаган.

Маънавий-маърифий тадбир бадий чиқишлар, устозларга бағишланган куй-қўшиқларга уланиб кетди. Тадбир доирасида шунингдек, мазкур мактабнинг устоз-мураббийлари, жумладан, ёши улуғ педагоглар тақдирланди.

Нигора Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Локоматив вазифасини бажараётган устозлар