Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Логистика — экспортдаги ҳал қилувчи куч

Бугун ташқи бозорда рақобат фақат маҳсулот сифати билан эмас, унинг қанчалик тез ва ишончли етказиб берилиши билан ҳам ўлчанмоқда. Шу жиҳатдан, “BMB Holding” таркибидаги логистика йўналишининг изчил ривожи холдинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаб бормоқда.

Хусусан, “BMB-NRC Agrologistics” қўшмакорхонаси орқали Россия бозорига навбатдаги экспорт партиясининг жўнатилишимазкур тизим самарадорлигининг яққол ифодаси бўлди. Ушбу партиядан серҳосил Жиззах воҳаси заминида етиштирилган брокколи ва гулкарам ўрин олган бўлиб, маҳсулотлар халқаро стандартлар асосида тайёрланиб, замонавий логистика инфратузилмаси орқали ўз манзилига йўл олди.

Маълумки, экспортда муваффақиятнинг калити — яхлит ва узлуксиз занжирда. “BMB Holding” тасарруфидаги логистика тизимида маҳсулотларни саралаш, қадоқлаш, совитиш, сақлаш ва ташиш жараёнлари ўзаро уйғун ҳолда йўлга қўйилган. Бу эса экспорт операцияларининг тезкорлиги ва самарадорлигини таъминламоқда.

Шу билан бирга, божхона расмийлаштируви, фитосанитария ва карантин талабларига қатъий риоя қилиниши, хизматларнинг “бир дарча” тамойили асосида ташкил этилгани жиззахлик тадбиркорлар ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун қўшимча қулайлик яратмоқда.

Натижада, “BMB Holding” нафақат экспорт ҳажмларини ошириш, балки ташқи бозорлар географиясини кенгайтириш орқали Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг халқаро майдондаги рақобатбардошлигини янада мустаҳкамлаб бормоқда. Бу эса замонавий логистика барқарор экспортнинг ҳал қилувчи омили эканини тасдиқлайди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА мухбири