БМТнинг тегишли идораси Триполида инсон ҳуқуқи бузилиши ва “судсиз қатлнинг эҳтимолий далиллари” мавжудлигидан хавотир билдирди, деб ёзмоқда "Euronews".
Манбага кўра, кеча Ливия пойтахти қуролли милиция назорати остидаги ҳибсхоналарда ўнлаб жасадлар топилган.
Давлат хавфсизлик ходимлари ва қуролли гуруҳлар ўртасидаги тўқнашув Триполида зўравонликни тўхтатишга чақирувчи норозилик намойишларини келтириб чиқарди. Натижада бир неча бегуноҳ инсон ва бир полициячи ҳалок бўлди. Шунингдек, инфратузилмага жумладан, шифохоналарга сезиларли зиён етди.
БМТ ҳуқуқ идораси кейинчалик Абу Салим маҳалласидаги қароргоҳ ёниб кетгани, 10 кишининг жонсиз танаси, шифохоналар музлатгичларида яна 67 нафар ўлик топилгани ҳақида маълумот олганини ошкор қилди.
Ливия йиллар давомида шарқ ва ғарбдаги рақиб маъмуриятлар ўртасида бўлиниб яшаб келмоқда. Томонлар турли қуролли гуруҳлар ёки хорижий ҳукуматлар томонидан қўллаб-қувватланади.
Мусулмон Зиё, ЎзА