Литвада НАТОнинг ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди
Литвада НАТОнинг илғор жанговар бўлинмалари иштирокидаги “Кучли лочин 2022” ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди, дейилади “РИА Новости” хабарида.
Мамлакат армияси матбуот хизмати хабарига кўра, Литва пиёда қўшинлар бригадаси томонидан ташкил қилинган мазкур машғулотлар Пабраде ва Казлу Руда полигонида 9 мартгача давом этади ва унда 1500 нафар ҳарбий иштирок этади.
Бўлинмалар тезкор кўчиш, ҳарбий полицияга доир машғулотларда Литва ҳарбий-ҳаво кучлари Буюк Британия ва бошқа давлатлардан келган аскарлар билан ҳамкорликда ҳаракат қилади.
Ф.Абдураҳимов