“Лицензия” ниқоби остида қанча тўсиқ бор?
Тадбиркорлар учун лицензия олишдаги қийинчиликлар етмагандай, асоссиз лицензиялаш ёки лицензия билан боғлиқ турли бюрократик тўсиқлар учрамоқда.

Тадбиркорлар ўртасида ўтказилган аноним сўровнома натижалари шуни кўрсатган. 40 мингга яқин тадбиркор иштирок этган сўровда уларнинг 32 фоизи лицензия ёки рухсатнома олишда тўловнинг юқорилиги, 23 фоизи лицензияни бериш муддатининг кечикиши, 22 фоизи ортиқча ҳужжатларнинг талаб қилиниши, 3 фоизи ваколатли органлар томонидан пул ёки бошқа иш (хизмат)лар қилиниши талаб қилингани каби муаммоларга дуч келганини маълум қилган.
Лицензия – бу ҳуқуқ. Бошқача айтганда, фаолиятни бошлаш учун рухсатнома.
Бироқ, давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганидек, лицензия ва рухсатномалар орасида ҳисобни юритиш, маблағ ундириш ёки шунчаки назорат қилиш учун жорий қилинганлари ҳам бор.
Бундай лицензиялар бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида спекулятив ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида жорий қилинган. Аммо энди бу бугунги кун талабларига жавоб бермай қўйган.
Лицензиялаш ҳамда рухсатнома беришга доир ҳужжатларни оптималлаштириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ фаолияти давомида тадбиркорларнинг ортиқча оворагарчилигига олиб келаётган лицензиялар ҳам аниқланди. Масалан, ветеринария дорихонаси очиш учун тадбиркор дастлаб Ветеринария қўмитасининг ҳудудий органларидан лицензия олса, шу вет-дорихонасида вакцина савдоси билан шуғулланиш учун қўмитанинг ўзидан бошқа лицензия олиши лозим.
Экспертлар фикрича, мамлакатимиздаги бизнес муҳитни ҳар тарафлама қулай қилиш учун тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишнинг муқобил усулларини кенг жорий қилиш лозим.
Адлия вазирлиги ҳамда АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбатида шу ҳақда сўз юритилди.
Мутахассислар лицензия олиш ўрнига ваколатли органни хабардор қилиш тартибини кенг жорий қилиш орқали тадбиркорларни бюрократик тўсиқлардан қутқариш зарурлигини илгари сурди.
Бундай тизимнинг афзаллиги шундаки, тадбиркор давлат органидан фаолиятини бошлашга розилик олишни кутиб ўтирмайди. Натижада коррупциявий ҳолат содир этилиш хавфи камаяди.
Соҳада “хуфёна” иқтисодиётнинг улуши пасаяди. Тадбиркор ўз фаолиятини ошкора ва қонун асосида олиб бориш имконияти яратилади.
Хабардор қилиш тартиби жорий этилган фаолият билан шуғулланишнинг жозибадорлиги ошади. Натижада ушбу фаолият билан шуғулланадиган тадбиркорлар сони кескин кўпаяди. Ўз навбатида, бу давлат органларининг иш юкламаси камайишига олиб келади.
Давра суҳбатида 70 га яқин лицензия ва рухсатномани хабардор қилиш тартибига ўтказиш мақсадга мувофиқлиги айтилди.
Эндиликда давлатимиз раҳбари топшириғига мувофиқ лицензиялаш жараёни тўлиқ электронлаштирилади. “Лицензия” ахборот тизимлари комплекси базасида барча лицензия, рухсатнома ва хабарномаларни ягона портал орқали ҳужжат топшириш, кўриб чиқиш ва уни бериш амалиёти йўлга қўйилади.