Ҳар йили дунё мамлакатларида деярли 1 миллиард бола зўровонликнинг турли шаклларидан азият чекади. БМТ Болалар жамғармаси маълумотларига кўра, дунёда 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган ҳар 10 нафар боладан 6 нафари ҳар куни жисмоний зўравонликка учрайди.

Яқинда ўтказилган “Мультииндикатор кластер кузатуви” шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда 1 ёшдан 14 ёшгача бўлган 3 нафар боладан 2 нафари зўравонлик билан тарбияланишни бошдан кечирган.

Бош прокуратуранинг катта прокурори Лайло Файзимуродованинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикасида статистик маълумотлар танқислиги сабаб болага нисбатан зўравонликнинг барча шаклларини кўрсатишда муаммога дуч келинади. Аксарият статистик маълумотлар ҳуқуқбузарлик, жиноят содир қилган болалар ҳақида. Лекин болаларнинг зўравонлика учраши бўйича маълумотлар жуда камлиги кузатилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси катта прокурори Лайло Файзимуродова билан суҳбатимиз айнан болаларга нисбатан зўравонликлар ва унинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга бағишланди.

Кейинги пайтда болалар зўравонликка учраётгани билан боғлиқ маълумотлар ижтимоий тармоқларда тез-тез чиқаётганини кўраяпмиз. Бундан кўринадики, болаларга нисбатан зўравонлик бўйича ҳолатлар сони ошмоқда. Айтингчи, бунга ким кўпроқ айбдор? Жамиятми, ота-оналарми ёки ҳуқуқий меъёрлар эскирдими? 

– Ижтимоий тармоқлар фаоллиги сабабли болалар зўравонликка учраётгани ҳақида кўпроқ хабардор бўляпмиз. Жиноят ишлари таҳлилига қарасак, руҳий, жисмоний, жинсий зўравонликни бошидан кечирганларнинг аксарияти 16 ёшгача бўлган болалар ҳисобланади.

Айбдорлик масаласига келсак, ҳар бир ҳолатдан келиб чиқиб, бунга ким айбдорлигини аниқлаймиз. Бунда боланинг ўзи айбдор, деб бўлмайди. Фақатгина унинг муҳитини ўрганиш натижасида айбдор шахсни топишимиз мумкин.

Вояга етмаган боланинг зўравонлик қурбони бўлишида ота-она қисман айбдор ҳисобланади. Сабаби, бизда ота-она бола билан суҳбат жараёнида болага ўша шахсий чегараларни белгилаб бериши керак. Масалан, бегона шахслар ва яқин қариндошлар билан қандай мулоқот қилиши, бола зўравонликнинг қурбони бўлган тақдирда қандай ёрдам бериш, қандай белгилар бериши ҳақида ота-она бола билан суҳбат қилиши зарур. Ваҳоланки, бола ўз ота-онасидан эшитган ҳаётий ҳолатни ўзининг тасаввурида қолдириб, унда бошқаларга ҳам ёрдам бериш ҳиссиёти кучаяди. 

Давлатнинг масъулияти бунда жуда катта. Таълим жараёнида бўлаётган зўравонлик давлат органлари масъулиятида бўлади. Қонунларга келсак, ҳозирги давр талабига асосан қонунларимизга ўзгартириш киритиш ва янгидан қабул қилиниши мақсадга мувофиқдир. Мисол учун, 2023 йил апрель ойида аксарият қонунларимиз, яъни, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш киритилди. 

Жиноят кодексининг жинсий зўравонликка оид моддаларига эътибор берсак, ўша қисмларида бевосита айбдорга аён бўлган ҳолат – вояга етмаганлигини билган тақдирда, унинг жавобгарлиги белгиланган. Ҳозирги кунда мазкур нормага кўра, жиноят содир қилган шахснинг “мен бунинг вояга етмаганини билмаган эдим” деган талаби билан эмас, балки ўша айбдорлик ҳолати чиқариб ташлангани катта ютуқлардан бири ҳисобланади. Сабаби, жинсий зўравонлик учун у вояга етганми, етмаганми зўравонлик содир этган шахс жавобгарликка тортилиши керак. Бундан ташқари, вояга етмаганларга нисбатан соғлигига зиён етказувчи жиноят содир қилинган бўлса, жинсий зўравонликка оид жиноят содир қилинганда бундай шахслар бола билан ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Бундай шахслар ҳақида махсус реестр юритилади. 

Кейинги йилларда болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар сони ошдими ёки камайди? 

– Агар биз таҳлилий маълумотларга юзлансак, зўравонликка оид жиноятлар охирги уч йилликда 140 фоизга ошган. Бу жиноятлар натижасида зўравонлик қурбонлари 137 фоизга ортган. Бунда болаларнинг аксарият ҳолатда зўравонликка учраётгани бегона шахслар томонидан бўляпти. Таҳлил оиладаги, таълим муассасасидаги зўравонликни ҳам қамраб олган.

Таҳлилий маълумотларда зўравонлик қурбони бўлаётганларни аёл, эркак жинсига ҳам бўла оламиз. Бизда аксарият ҳолларда аёл жинси вакиллари зўравонлик қурбони бўлмоқда. Эркак жинси кам фоиз бўлса ҳам 12 фоизни ташкил этади.

Биз ўғил бола мард бўлиши керак, ўғил бола йиғламайди, ўғил бола шикоят қилмайди, ўғил бола ҳимоячи, деган талқинда тарбия қиламиз. Шу сабабли, зўравонликка учраган ўғил болалар ўз муаммоларини ичига ютади, ошкор қилмайди. 

Ёш доирасида айтсак, бу 7 ёшгача зўравонликка учраган болалар 1,3 фоизни, 16 ёшгача бўлганлар 17 фоизни ва 18 ёшгача бўлганлар 6 фоизни ташкил этади.

Жамиятнинг ва ижтимоий тармоқларнинг фаоллиги натижасида бундай жиноятлар ошкор этилмоқда. Одатда, шахснинг аризаси муҳим. Лекин ҳозирги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар аризага қарамай, балки ижтимоий тармоқларда чиққан хабарлар ёки қўшнилар, маҳаллалар берган бошқа маълумотлар асосида ҳам суриштирув ишлари олиб бормоқда. Шулар ҳисобидан фоизлар ошмоқда.

Болаларга қариндошлар ёки танишлар ўртасидаги муносабатларда чегарани белгилаш нималарда намоён бўлади? Сизнингча, ота-оналар бу чегарани қандай белгилаши мумкин?

– Агар биз хориж амалиётини таҳлил қилсак, бевосита ота-она боланинг ёшига қараб, ўша чегараларни белгилашни бошлайди. Мисол учун, 7 ёшгача бўлган болада қўрқув бўлмайди. Улар катталарга кўпроқ ишонади. Ота-она бу ёшдаги болаларга бегона шахсларга ишонмаслиги, бегона шахсларнинг қўлидан бирон нарса олмаслиги ва бегона шахслар билан мулоқот қилмасликни чегаралайди.

Бизда эътибор берсангиз, бегона шахслар келса, ҳатто кўришиш маданияти ўргатилмаган. Бола бевосита тўғридан-тўғри бегона шахсга юзини беради. Қўлини беради. Бегона шахс томонидан бола қучоқланади. Бола тиззага ўтирғизилади. Демак, буни бола нормал ҳолат сифатида қабул қилади. Шунинг натижасида бола қурбонга айланади.

Ота-она 16 ёшли болага алоҳида тартибда чегараларни белгилаши мумкин. Бу ёшдаги болалар ижтимоий тармоқни кўп кузатади. Бунда ҳам чегаралар ҳақида ота-она ўзлари ёки мутахассислар орқали тушунтириши керак. 16 ёшгача бўлган болаларда итоаткорлик кучли бўлади. Айнан шу итоаткорликнинг чегараси ҳам бўлиши керак. 18 ёшгача болалар ҳам зўравонлик ҳақида ота-онадан кўпроқ эшитса, бола ота-онасига яқинроқ бўлади.

Умуман, бу каби зўравонликларнинг олдини олиш мумкинми ва бунга қарши қандай чоралар кўрилмоқда? Шунчаки, жазо билан иш битмайди, иш ёпилиб кетмайди. Жиноятчилар билан ишлаш ва унинг бошқа шу йўлга кирмаслиги учун ҳам чора-тадбирлар кўриляпти?

– Шуни таъкидлаш керакки, давлат органлари, бевосита масъуллар томонидан зўравонликка учраган бола билан ишлаш амалиёти мавжуд эмас. Ҳуқуқбузарлик содир этган болалар рўйхатга олинади. Улар билан ишланади. Лекин зўравонлик қурбони бўлаётган болаларимиз билан ишланмайди. Балки гувоҳлар билан ишлаш механизми қонунларда акс эттирилмаган. Зўравонлик қурбони бўлган ва гувоҳи бўлган болалар билан ишлашнинг таъсири кучли. 

Таҳлилга кўра, биз фақат жиноят содир этилгандан кейин шу зўравонлик қурбони бўлган болалар ҳақидаги маълумотларни оламиз. Лекин зўравонликка, эксплуатацияга учраётган болалар таҳлилий маълумотларини олиш имконияти йўқ. Бунга сабаб шуки, бевосита қонун, зўравонлик турини кўрсатувчи нормалар мавжуд эмас. Давлат идоралари ва ташкилотларнинг ҳамкорликда ишлаши йўлга қўйилмаган.

Яқинда Тошкентда “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда тақдимот қилдингиз. Айтингчи, мазкур қонун лойиҳаси ва унда белгиланган вазифалар мавжуд муаммолар ечимида қандай аҳамият касб этади?

– Очиғини айтиш керак, “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жуда катта аҳамиятга эга бўлиб, унинг қабул қилиниши бугунги кун талаби ҳамдир.

Ушбу қонун лойиҳасида зўравонлик турлари белгиланган. Шу билан бирга, давлат органларининг ҳамкорликда ишлаши кўрсатиб ўтилган. Зўравонлик қурбонига ҳимоя ордери бериш масаласи киритилган. Бунда ёши, жинси, зўравонлик ҳолатидан келиб чиқиб, ўша оила билан ишлаш масаласи бор. 

Мазкур қонун лойиҳасида тегишли ташкилотлар, идоралар ва вазирликларни бирлаштирадиган ишонч телефонларини ташкил этиш кўзда тутилган. Ҳар бир боланинг мурожаати алоҳида кўриб чиқилиши, болага нисбатан индивидуал ёндашиш талаб қилинади. Унда зўравонликнинг олдини олиш мақсадида оила билан ишлаш, зўравон билан ишлаш бевосита давлат органларининг вазифаси сифатида юклатилган.

Адлия, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари, Бош прокуратура ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги  ҳамкорлигида мазкур қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва фикр-мулоҳазалар учун оммага тақдим этилган.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/igk3frB8pS0" title="Лайло ФАЙЗИМУРОДОВА: “Шу вақтга қадар зўравонликка учраган бола билан ишлаш амалиёти бўлмаган" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Аҳамиятлиси, ушбу ҳужжат тарқоқ бўлган давлат идораларини ҳамда тарқоқ маълумотларни бир тизимга бирлаштиради. Зўравонликка учраган бола билан ишлаш амалиёти татбиқ этилади. Тизимда очиқлик ва шаффофлик жорий этилади, бунда шахсий маълумотлар мустаснодир. Зўравонлик қурбони билан бир қаторда зўравонлик содир этган шахс билан ишлашга урғу берилади. Қонунда буларнинг барчаси нормалар билан белгиланиши бола зўравонлиги билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш тадбирларида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

ЎзА мухбири

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА суҳбатлашди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лайло ФАЙЗИМУРОДОВА: “Шу вақтга қадар зўравонликка учраган бола билан ишлаш амалиёти бўлмаган, эндиликда ҳар икки томон учун қонун нормалари белгиланмоқда”(+видео)