Латвияда охирги суткада коронавирус аниқланмади
Латвияда сўнгги 24 соат давомида COVID-19 вирусига 1467 та тест ўтказилди ва фақат манфий натижа олинди.
Латвияда сўнгги 24 соат давомида COVID-19 вирусига 1467 та тест ўтказилди ва фақат манфий натижа олинди. Мамлакат Касалликлар профилактикаси ва назорати маркази сайтида якшанба куни эрталаб эълон қилинган маълумотга кўра, ҳозирча умумий зарарланиш ҳолатлари 1173 тани ташкил этмоқда.
"Пандемия бошлангандан бери жами 169 947 COVID-19 тести таҳлили амалга оширилди, 1173 кишида хасталик аломатлари топилди. Охирги кун давомида 1467 инсон текширувдан ўтказилган бўлсада, уларнинг ҳеч бирида вирус чиқмади", - дейилади хабарномада.
Пандемия даврида Латвияда COVID-19 туфайли ҳаммаси бўлиб 30 бемор вафот этган.