Хотира

Самарқанд давлат университети География ва табиий ресурслар кафедраси илгари факультетда мавжуд бўлган Умумий табиий география кафедраси негизида ташкил этилган.

Бу кафедрага узоқ йиллар профессор Л.Алибеков раҳбарлик қилади. Профессор умрининг 35 йилини факультетдаги ушбу таянч кафедра мудири сифатида ўтказади. Кейинги йилларда кафедра ходимларининг илмий-тадқиқот ишлари асосан, ландшафт ва ландшафт-экологияси соҳалари бўйича олиб бораётганлиги эътиборга олиниб, 1994 йил бу кафедра номи “Геоэкология ва умумий табиий география” деб ўзгартирилди. Ҳозирда ушбу кафедра География ва табиий ресурслар кафедраси деб номланади. Л.Алибеков узоқ йиллар ўзининг самарали меҳнат фаолиятини шу кафедрада олиб борди ҳамда илмий, ўқув-услубий ва бошқа ташкилий ишларда бош-қош бўлди.

1961 йилда СамДУ География факультетини битирди. Л.Aлибеков 1963-1966 йилларда Львов Давлат университетида профессор К.И.Геренчук раҳбарлигида аспирантурада ўқийди ва “Ландшафты и типы земель Зарафшанских гор и прилегающих равнин” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилади. Узоқ йиллар олиб борган машаққатли меҳнатлари якуни сифатида у 1990 йилда “Тоғ ва текислик ландшафтларининг ўзаро алоқадорлиги” мавзусида докторлик диссертациясини Россия Федерациясида, Москва Давлат университетида бажаради ва ҳимоя қилади.

Л.Aлибеков 300 дан ортиқ илмий мақола, 10 дан ортиқ монография ва дарслик, ўқув қўлланмалар чоп этган. Тоғ ва текислик ўртасида мода ва энергия алмашувига оид қатор мақолалари нуфузли хорижий илмий журналларда чоп этилган.

Профессор дунё тан олган етук олим эди, у бир неча йиллар давомида НАТО нинг атроф-муҳит муҳофазаси комиссияси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация комиссиясида эксперт кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритди. Л.Алибеков олиб борган илмий ишларининг асосий йўналишлари тоғ-текислик геосистемалари ўртасида модда алмашинуви, геоэкология, чўлланиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш, атроф-муҳит муҳофазаси соҳалари бўйича кўплаб мақолалари чет давлатларнинг илмий журналларида чоп этилган. Умрининг охиригача профессор География ва табиий ресурслар кафедрасида профессор лавозимида ёшларга сабоқ берди. Ҳозирги кунда олимнинг “Инсон ва табиат” номли йирик ўқув қўлланмаси нашрдан чиқиш арафасида.

Лапас Алибеков илмий ютуқларини дунё тан олганлигини яна бир муҳим асоси, олимнинг илмий ишларга иқтибосларнинг юқорилигида кўринади. Унинг илмий ишларига халқаро илмий базаларда 150 дан ортиқ иқтибос берилган.

“Ҳеч қачон мукаммал ишни қилмагандан кўра, мукаммал бўлмаган ишни қилиши керак”, дерди олим. Бу гапни кўп ҳолларда ҳатто, диссертация ҳимояларида ҳам такрорларди. Устоз олимнинг илмий-тадқиқот ишлари, фан учун қилган хизматлари инобатга олиниб, "Ўзбекистон Республикаси фан арбоби" унвони берилган эди. Бу олимнинг меҳнатига берилган юксак эътирофдир.

2020 йил фанимиз, Ўзбекистон География жамияти оғир жудоликларга учради. Профессорлар – А.Абдуллаев, А.Қаюмов, А.Рахматуллаев, Л.Алибековни бевақт ажал орамиздан олиб кетди. Устоз олимларнинг илмий ишларини биз ва келгуси авлодлар ҳеч қачон ёддан чиқармайди.

Қ.Ярашев,

СамДУ доценти.

Д.Хурсанов,

г.ф.ф.д. (PhD).

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лапас Алибеков дунё тан олган олим