Юртимизнинг ҳар бир қарич ери тарих китобидир. Замонлар силсиласидан ўтиб, не-не суронларни кўрган, мозийнинг жонли гувоҳи бўлган мадрасалар, мақбаралар, масжидлар, хонақоҳлар ва зиёратгоҳлар тарихимизнинг тилсиз, сеҳрли сўзловчиларидир.
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани ҳудудида жойлашган Ҳазрати Лангар ота қишлоғи – ана шундай гўзал ва сирли масканлардан. У ўзининг минг йиллик тарихига, бетакрор табиат мўжизаларига ва муқаддас зиёратгоҳларига эга. Қишлоқнинг жозибаси, Тешиктош ва Бешиктош каби ёдгорликларнинг сирлари, пурвиқор тоғларнинг салобати ва зилол булоқларнинг шифобахшлиги сайёҳларни доим ўзига ром этган.
Дунё сайёҳларининг эътиборини тортган бу қишлоқ айни пайтда халқаро экотуризм марказига айланиб бормоқда. Бу ерда қадим ўтмишдан етиб келган зиёратгоҳлар, тарихий обидалар, сирли табиат ёдгорликлари, қоятошлардаги битиклар, Конизор ғоридаги ибтидоий одам маконлари, тош ҳайкалчалар, минг йиллик чинор ва мангу оқиб турадиган маъданли булоқларнинг ўзгача жозибаси бор.
[gallery-23427]
Ҳазрати Лангар ота қишлоғи нафақат тарих ва маданият ёдгорликлари, балки табиат гўзалликлари билан ҳам машҳур. Қишлоқ атрофидаги тоғлар, сўлим сойлар, шаршаралар, гулларга бурканган далалар инсонни ўзига ром этади. Бу жойнинг тоза ҳавоcbдан нафас олиб, табиат қўйнида дам олиш ҳар қандай инсонга руҳий ҳузур бахш этади. Бу ерга саёҳат қилиш орқали сиз ўзингиз учун янги оламни кашф этасиз, тарихга сайр қиласиз ва маънавий озуқа оласиз.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/MryirXCbQCE" title="langar qishlogi hd" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат, видео), ЎзА