Аввало лафз, бу — бир сўз билан айтганда, тил билан берилган ваъда ҳисобланади. Ҳадиси шарифда айтилганидек, “ваъда қарздир”. Лафзда туриш — ўта жиддий масъулият. Ваъда беришдан олдин ўйлаб кўриш, кейин ваъдани бажаришнинг ҳаракатида бўлиш одамийликдир.

Қонун тилида эса лафз, бу — оғзаки шартнома (битим) ёки келишув.

Шундай экан, гапнинг индаллоси лафз — оғзаки ваъда бериш ва уни беришдаги ният, мақсад ва ундан кейинги амаллар мушоҳадаси ҳақида.  

Айрим объектив ва субъектив сабаблар боис бугун судларда “Мулк олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас”, “Кредит шартномасини ҳақиқий эмас”, “Гаров шартномасини ҳақиқий эмас”, “Кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас”, деб топиш, қарзни ундириб бериш, молиявий ёрдам ҳақидаги келишув бўйича қарздорликни ундириш, мулкка нисбатан эгаликни белгилаб бериш ҳақидаги каби низолар кўпайиб бормоқда.  

Бугунги таҳлиллар қайд этилган ушбу низоларнинг барча асосларини қамраб олмай, фақатгина лафз билан бевосита боғлиқлари ҳақида боради. Чунки бу тоифа низолар юзага келишининг бошқа қонуний асослари ҳам мавжуд.

Лафз билан боғлиқ низолар эса худди “Бировнинг номида бўлган ўз мулкимни олиб беринг”, дегандек гап. Масалан: “Мулк олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас”, деб топиш ҳақидаги низолар.

“Мулк олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас”, деб топиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган даъвогар кимнингдир ё қайси бир ташкилот, корхона раҳбарининг лафзига ишониб, жавобгар фуқаро ёки жавобгар корхонанинг номига уй-жой, корхона, ташкилот ёки автотранспорт воситаси олган. Яъни даъвогар лафз берувчи номига расмийлаштирилган мулкнинг пулини ўз маблағлари ҳисобидан тўлаган.  

Мазкур тоифа низолардаги лафзда ният, мақсад доим ҳам тоза бўлмаган, натижада мулкни пулини тўлаган мулкдорга лафз берган жавобгар фуқаронинг ўзи ёки унинг эри ё хотини, корхона раҳбарининг эри ёки хотини, таъсисчилардан бири қонун ҳужжатлари асосида пайдо бўлган мулк ҳуқуқидан воз кечмайди, яъни “бели оғримай топган” ўзганинг ҳақига ҳам жавобгарнинг ўзи ёки унинг яқинлари жавобгар даъвогарга берган лафзга ҳам хиёнат қилган.

Кульминацион нуқта...

Даъвогарда лафз берувчининг номига мулк олишдан ният нима бўлган?  

Албатта ниятлар турлича бўлган, кўп ҳолларда маълум муддат катта шаҳарларда даъвогарнинг мулк сотиб олиш ҳуқуқи бўлмаганлиги, айрим ҳолларда коррупцион мотив, солиқдан, деклорациядан қочиш, одамларнинг кўзида мулкдор бўлиб кўринмаслик учун ўзганинг номига мулк олиш ва ҳоказо...

Биз сўз юритаётган кредит таъминоти сифатида тузилган “Гаров шартномасини ҳақиқий эмас” деб топиш ҳақидаги низоларнинг айнан лафз билан боғлиқларида ният жавобгар учун лафз — оғзаки ваъда бериш шу ваъдани бажаришдаги устуворлик эмас, балки гаров мулки ва бу мулк учун унинг мулкдори олдидаги ваъда қарзни адо этиш бўлмай, аксинча, катта ва хавфли таваккалчиликка асосланган фаолият учун кредит маблағини қўлга киритиш ҳамда “у ёғи ҳам бир гап бўлар”, деган қарашдир. Даъвогарда эса жавобгарни қўллаб юбориш ва ёки мулкини вақтинча гаровга қўйиб туриш эвазига жавобгардан манфаат кўриш кабилар бўлиши мумкин.

“Кредит шартномасини ҳақиқий эмас” деб топиш ҳақидаги биз сўз юритаётган тоифа низоларда даъвогар номига жавобгар кредит шартнома расмийлаштирган, пулни ёки товарни эса жавобгар олган, ўртада лафз — оғзаки ваъда бор, холос. Кредит таъминоти сифатида имзоланган “Кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас” деб топиш ҳақидаги низоларда ҳам даъвогар жавобгардан ҳеч бир ҳақ олмай туриб, (балки олиб) жавобгарнинг лафзи билан унинг мажбурияти учун банк олдида мажбурият олган. Ҳар икки низода ҳам шартномалар лафзга ишониб имзоланган бўлса-да, лафз қонунга асосланмаган яъни, ният тўғри бўлмай, амаллар ҳам низо чиқишига олиб келган.

Лафз асосидаги қарзга оид низоларда даъвогар лафздан бошқа қарзни асословчи далил сифатида келтира олмайди. Судда “адолат” ён босиб турган даъвогар — қарз берувчига қараб, “Тўғри, қарз берганда сендан тилхат талаб қилмадим, чунки сен ўша қарзга жуда муҳтож эдинг, аҳволинг танг эди, фақат лафзингга ишониб қарз бергандим”, дейди. Жавобгар — қарз олувчи ҳам секингина ютиниб қўйиб, даъвони тан олмайди. Чунки қонун жавобгар томонда турганини жавобгар яхши билади.

Демак, мазкур тоифадаги низода берилган лафзда ҳам ният жавобгар томонидан катта эҳтимол билан тўғри бўлмаган...

“Молиявий ёрдам ҳақидаги келишув бўйича қарздорликни ундириш ҳақида«ги низоларда даъвогар бирор манфаатми ёки беғараз мақсадда кўмак бериш учун вақтинча маълум бир маблағни жавобгарга унинг лафзига ишониб берган ёки ҳисоб рақамига ўтказади. Ана ундан кейин жавобгар томонидан лафз ижро этилмайди... Низолашиб, судга келади. Бу тоифа, яъни айнан биз сўз юритаётган асосдан келиб чиққан низоларда ҳам лафзда ният даъвогар ва жавобгарда бирдек самимий бўлмаган, жавобгар лафзни бажаришни эмас, аввало ўз муаммосини ҳал этишни мақсад қилган. Бундай битимларда кўзбўямачилик ҳолатлари асосида солиқларни яшириш, пул ювиш кабилар ҳам назарда тутилган бўлиши мумкин. Демак, ниятлар ҳам шунга яраша бўлган. Бундай ниятлар қонунда хушланмайди.  

“Мулкка нисбатан эгаликни белгилаб бериш ҳақида”ги низоларнинг биз назарда тутаётган тоифасида эса даъвогар фуқаро ё юридик шахс, жавобгар фуқаро, юридик шахс ё бир ваколатли масъулнинг лафзига ишониб, унга эгалик қилишни кўзлаган мулки (ер участкаси, уй-жой, дўкон) учун унинг ҳақини бирваракай ёки йиллар давомида бериб келган. Асос эса “ҳужжат қилиб бераман”, деган лафз — оғзаки ваъда. Афсуски, ушбу лафзда жавобгарнинг нияти нотўғри, мақсад ғаразли бўлган. Чунки бундай лафзни беришнинг ўзиёқ қонунга зид...  

Аччиқ ҳақиқат шуки, юқорида санаб ўтилган бундай тоифа низоларда содда қилиб айтганда, 99,9 фоиз ҳолатларда даъвони қаноатлантириш рад этилади.

Судлар таянадиган процессуал кодексларда ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Суд ишни муҳокама қилишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.  

Амалдаги қонунчиликка кўра олди-сотди, қарз, гаров, кафиллик каби шартномалар ва мулкка эга бўлишнинг бошқа асосларига оид ҳуқуқий муносабатлар тартибга солинган.

Хулоса шуки, лафз — тарафлар ўртасидаги шартнома, шартнома эса қонунга мос бўлиши ва шундай тамойилга риоя этиши мақсадга мувофиқдир.

Нуриддин МУРОДОВ,

Сариосиё туманлараро иқтисодий суди раиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лафз — тарафлар ўртасидаги шартнома, унда ният ҳалол, шартнома эса қонунга мувофиқ бўлиши лозим