Фармон ва ижро

Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида баҳорги мавсумида 11 миллион 282 минг туп манзарали ва мевали кўчатлар экилган. 

Тошкент вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторлари томонидан жойлардаги дарахт кўчатларининг ҳолати ўрганилди. Натижада кўчатларнинг қаровсиз қолишига сабабчи бўлган 161 та корхона ва ташкилот масъул ходимларига нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига асосан қонуний чоралар кўрилган. 

Лойиҳанинг кузги мавсуми доирасида барча туман-шаҳар ҳудудларига 6 миллион тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган. Бунда асосий эътибор айрим маҳаллалар, кўча ва гузарлардаги бўш турган жойлар тартибга келтирилади. Ушбу жойларни боғ-роғларга айлантиришда маҳалла аҳлининг ҳамжиҳатлигини кучайтириш чоралари кўрилмоқда. 

Экилган ҳар бир ниҳолни парваришлаш ва сақлашда маҳалла фаоллари, бошқарув-сервис компаниялари жонбозлик кўрсатиши лозим. Бунинг учун “маҳалла еттилиги”, кўчабоши ва хонадон эгалари масъул сифатида бириктирилади. 

Президентимизнинг 2023 йил 23 ноябрдаги “Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бунда муҳим дастуриламал вазифасини бажаради. 

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кузги мавсумда 6 миллион тупдан ортиқ ниҳоллар экилади