Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Куз-қишга тараддуд: дастлаб 220-500 кВ кучланишли электр тармоқлари кўрикдан ўтказилади

"Ўзбекистон МЭТ" АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, бугун ўтказилган ишчи тартибдаги видеоселектор йиғилишида 2022-2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини бошлаш юзасидан топшириқлар берилди.

Бу борада берилган кўрсатмаларга биноан мавсумий таъмирлаш-созлаш ишлари дастлаб қўшни республикалар ҳудудидан кесиб ўтган 220-500 кВ кучланишли электр тармоқларини кўрикдан ўтказишдан бошланади. 

Уларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, эскирган ускуна ва жиҳозларни янгилаш, таъмирлаш-созлаш, шунингдек, қўшимча тарзда қушлар қўнишидан ҳимоя мосламаларини ўрнатиш, таянч устунларининг мустаҳкамлигини таъминлаш ва бошқа техник-муҳандислик амалиётлари орқали бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон ҳудудидан ўтувчи магистраль электр тармоқлари мавжуд бўлиб, уларнинг барқарор фаолияти мамлакатимиз электр таъминоти ишончлилигини  оширишга хизмат қилади. 

ЎзА