Фарғона вилояти халқ таълими муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёгарлик ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

Мамлакатимизда таълим муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, ўқувчи-ёшларнинг замонавий таълим-тарбия олиши учун қулай шароит яратишга устувор аҳамият қаратилмоқда. Жорий йилда Фарғона вилоятида 24 умумтаълим мактаби, 36 мактабгача таълим муассасаси Инвестиция дастури асосида капитал таъмирдан чиқарилди.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 10 июндаги Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни 2016-2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим масканлари, махсус мактаб-интернатлар, мактабдан ташқари таълим муассасаларини қиш мавсумига шай ҳолатга келтириш халқ таълими муассасалари, тегишли ташкилот ва корхоналар ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда таълим муассасаларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, амалга оширилган ишлар доимий мониторинг қилиб борилаётир. Айниқса, бинолар, муҳандислик-коммуникация тизимлари, иситиш тармоқларини таъмирлаш ва янгилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Вилоятдаги 916 умумтаълим мактаби, 643 мактабгача таълим муассасаси ва бошқа масканларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ниҳоясига етказилмоқда, – дейди Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Нодиржон Аҳмедов. – Айни пайтга қадар таълим масканларида 384 янги локал қозонхона ўрнатилди. Юздан ортиқ қозон ва қозонхоналарни жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари якунланди. Бориш қийин бўлган тоғли ҳудудлардаги таълим муассасаларида етарлича кўмир захираси яратилмоқда.

Қўштепа туманида жорий йилда 38-умумтаълим мактаби, 2-, 8-мактабгача таълим муассасалари капитал таъмирдан чиқарилди.

– Таълим муассасаларини мавсумга тайёрлаш ёз фаслида бошлангани бу борадаги ишларни сифатли бажаришда муҳим омил бўлмоқда, – дейди Қўштепа тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири Нуриддин Ҳожиакбаров. – Ўндан ортиқ таълим муассасамизнинг иситиш тизими ва электр таъминоти тармоқлари тўла таъмирдан чиқарилди.

Ўтган йилларда кузатилган камчиликлар инобатга олинган ҳолда, таълим даргоҳларининг куз-қиш мавсумига тайёрлиги синчиклаб ўрганилмоқда. Соҳа ходимларига барча турдаги тизимлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш бўйича зарур кўрсатмалар берилаётир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилоятида таълим муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари якунига етказилмоқда