Сўнгги йилларда юртимизда ахборот-кутубхона марказлари фаолияти жадал ривожланиб, бу борадаги ишлар кўламини замонавий мезонлар ҳамда жаҳон андозалари даражасида такомиллаштириш имконини бермоқда. Айни жараёнда вилоятимизда ҳам халқаро миқёсда эътироф этилаётган эзгу ташаббуслар илгари сурилаётгани эътиборга сазовордир.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан жорий йил Фарғонада китобхонлик йили сифатида эълон қилинган бўлиб, мақсадлар муштараклигини таъминлаш учун яқинда вилоятимиз нуфузли халқаро анжуманга мезбонлик қилди. Унда дунёнинг 10 дан ортиқ давлатларидан соҳа мутасаддилари, фидойилари иштирок этиб, жамиятда китобхонлик маданиятини ошириш, кутубхоналар фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ тажрибаларни ўзаро уйғунлаштириш масалалари сарҳисоб этилди.

Айнан халқаро ҳамкорлик хусусида гап кетганда, мамлакатимиз кутубхоначиларининг ўзаро ҳамфикрлик ва ҳаммаслаклик тамойили асосида қардошлик алоқалари яхшиланиб бораётганини эътироф этиш ўринлидир. Хусусан, жорий йилнинг 26-29 май кунлари Россиянинг Ижевск шаҳрида бўлиб ўтган Бутунроссия кутубхоналари конгрессида мамлакатимиз делегацияси ҳам фаол қатнашди.

Анжуман кутубхона, архив, музей, олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари ва нашриётлар мутахассисларидан иборат вакилларининг мулоқот майдони бўлди.

Эътиборлиси, тадбирлар доирасида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори ўринбосари Насиба Холдорованинг “Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон кутубхоналари: синовлар узра юксалиш” мавзусидаги маърузаси алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, юзма-юз мулоқотлар мобайнида ҳамдўстлик давлатларидан келган ҳамкасблар билан ҳамкорлик истиқболини таъминлашга хизмат қилувчи келишувларга эришилди.

Бутунроссия кутубхоналари конгресси доирасида нашриёт маҳсулотлари, янги ахборот технологиялари, товарлар ва хизматлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Россия ва МДҲ давлатлари Миллий кутубхоналари саммити иштирокчиларининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Россия давлат кутубхонаси, Россия Миллий кутубхонаси, Қозоғистон, Беларусь Миллий кутубхонаси раҳбарларининг соҳага оид маърузалари тингланди.

Экспертлар сессиясида эса Россия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Арманистон каби ҳамдўстлик мамлакатларидан келган соҳа мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этди.

Мухтасар айтганда, нуфузли халқаро анжуман илғор тажриба ва инновацион лойиҳалар бўйича ўзаро тажриба алмашиш имконини берди. Кутубхоначилик фаолиятининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш ҳамда кутубхоналар ўртасида профессионал ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ўтганлар руҳига ҳурмат бажо келтириш, дарахт экиш тадбирлари эса маърифат фидойилари анжуманига янада шукуҳ бахш этди.   

Ҳуснияхон Шерматова,

Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилояти

ахборот-кутубхона маркази директори.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кутубхоначиликда жаҳон тажрибаси