Китоб инсоннинг энг яқин дўсти, сирдоши, вақти келса энг оғир кунида ташлаб кетмайдиган ва бу ҳаёт машаққатларини енгиб ўтишда кўмаклашувчи чин йўлдошдир. Китоб мутолаа қилган инсоннинг маънавий дунёси юксалади, ҳаётга теран нигоҳ билан қарай бошлайди.

Ҳар гал кутубхонага борганимда китоб мутолаа қилаётган тенгдошларимни кўриб, севинчдан кўзларим порлайди. Уларнинг сафи кундан кунга ортиб бораётгани эса, кишини янада қувонтиради. Албатта, ёшларни зиё уйига ошиқишларида заҳматкаш касб эгалари саналмиш кутубхоначиларнинг ўрни беқиёсдир. Бугун сизлар билан Республика болалар кутубхонасига саёҳат қиламиз ва шундай заҳматли ва шарафли касб эгалари бўлган - кутубхоначилар билан суҳбатлашамиз.

Хуршида Хасанова, Республика болалар кутубхонаси ахборот хизмати раҳбари:

– Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Республика болалар кутубхонаси 1965 йилдан бери илм нурини улашиб келмоқда. Кутубхонанинг умумий фонди 163 минг 760 нусхани ташкил этиб, шундан босма фонд йил давомида 741 нусхага кўпайиб боради. Кутубхона ходимлари томонидан китобхонларни ушбу зиё масканига жалб қилиш, китобга бўлган меҳр-муҳаббатини шакллантириш мақсадида турли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 52 та маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Бундан ташқари, 2020 йилда Республика болалар кутубхонаси томонидан китобхонларнинг илм-фан, таълим, ахборот ва маданият соҳаси бўйича қизиқишларини тезкорлик билан қондиришга йўналтирилган kitob.uz сайтини ташкил этиш бўйича янги лойиҳа амалга оширилди. Бугунги кунда сайтга 19 та жанрга оид 217 та муаллифнинг китоблари жойлаштирилган. Сайтга жойлаштирилган ресурсларнинг умумий сони 2 минг 117 тани ташкил этади. Ушбу сайтдан бугунги кунда дунёнинг 50 та давлатида фойдаланиб келинади. Сайтга кунлик ташрифлар сони ўртача 9 мингни ташкил этади.

Шунингдек, кутубхона томонидан taqvim.uz, odob.uz сайтлари ташкил қилинган. Кутубхонанинг ушбу сайтларида ҳозирги кунда 6 мингдан ортиқ ўзбек ва жаҳон адабиёти асарлари ҳамда болалар учун мўлжалланган эртаклар ва қўшиқларнинг электрон вариантлари жойлаштирилган.

Улугбек Ёдгоров, Республика болалар кутубхонаси директор ўринбосари:

– Менда китобларга қизиқиш болаликдан пайдо бўлган. Турли хил китобларни мароқ билан мутолаа қилиш менинг энг севимли машғулотим бўлган. Шу сабабли бўлса керак ушбу касбни танлаганман. Ўзим ҳақимда кўп гапириш ноқулай, аммо Республика болалар кутубхонаси ҳамда жамоамиз ҳақида мароқ билан гапиргим келади. Бу ерда ишлаш менга завқ беради. Бизда самимийлик, бир биримизга бўлган ишонч бор. Бизнинг даргоҳда, ҳамкасблар орасида сенинг ишинг менинг ишим, деган нарса йўқ. Доим барча бир ёқадан бош чиқариб иш қилади. Шунинг учун ҳам қанча ишламай бу даргоҳдан кунгил ўзолмайман. Айтадику, дарахт бир жойда кўкаради деб.

Мактабнинг юраги кутубхона бўлса, инсониятнинг ҳам ҳақиқий маънавият ўчоғи бу китобдир. Бу касбни танлаганимдан фахрланаман ва бу касб менга ғурур бағишлайди. Купчилик бу касбни жуда зерикарли деб тасаввур қилишади. Мен эса уларга, кутубхона ҳам зерикарли бўлиши мумкинми, дейман. Аксинча ҳаётини бир тартибга келтирмоқчи бўлганлар, ҳаётнинг пасту-баландидан ўтишга қийналганлар кутубхона томон чопишади. Шунинг учун ҳам бу касбни танлаганимдан бахтиёрман.

Наргиза Тажибаева, Китоб жамлаш ва тўкислаш бўлимининг бошлиғи:

– Мени ҳамкасбларим ҳазиломуз тарзда “она қиролича”, дейишади. Ростини айтсам бу гап менга жуда ёқади. Мен 21 йилдан буён шу кутубхонада фаолият юритиб келаман. Шу сабабдан ҳам ёш ҳамкасбларимга ҳам иш жараёни ҳақида, ҳам катта ҳаёт йўли тўғрисида ўз маслаҳатларимни бериб келаман. Чин маънода кутубхона – донишмандлик уйидир. Бу касбни бежизга танламаганман. Бу даргоҳ катта ҳаёт майдонида ўз йўлимни топишимда, баркамол шахс сифатида камол топишимда катта аҳамиятга эга. Бу даргоҳга кун давомида нафақат болалар, балки кўплаб олимлар ҳам ўз билимини бойитгани ташриф буюришади. Бу зиё масканига ташриф буюрган ҳар бир кишини сира қайтиб кетгиси келмайди. Шунинг учун ҳам, кутубхонамизни – меҳрхона деб ҳам атаймиз. Шу ўринда шуни алоҳида таъкидлайман, агар Республика болалар кутубхонасига келмаган бўлсангиз, албатта, ташриф буюринг ва меҳримиздан баҳраманд бўлинг.

Дилдора Сафарова, Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан алоқалар шўбасининг 1 - даражали кутубхоначиси:

– Баъзида атрофимдагилар ҳали ёшсан, ёшлик даврида бошка бирон келажаги бор касбни этагидан тут, деб маслаҳат беришади. Мен эса, келажак асли кутубхонадаку, деб кулиб қўяман. Биз ўз номи билан болалар кутубхонасида ижод қилганимиз учун улар билан тобора ёшарамиз. Улар билан биргаликда ҳар дақиқа яна кўп нарсаларни ўрганамиз, ўз устимизда изланамиз. Аслида бу бугунги замон талаби. Ўз устида мунтазам ишлаган, изланган инсон ҳох ишда бўлсин, ҳох ўқишда ўз мақсадига, албатта, эришади. Бу йўлда ёшларга китоб тиргак ва суянч вазифасини бажаради. Асли менинг бўлимим жамоатчилик билан ишлаш бўлгани учун ҳам, атрофдаги инсонларга кутубхонамиз тўғрисида кўпроқ маълумот беришга ҳаракат қиламан. Бу илм уйига илмга ташна бўлган ҳар бир қалб эгаларини ташриф буюришини хоҳлайман. Ҳар куни кутубхонамизга қанча кўп китобхон ташриф буюрса, ишга бўлган шижоатимиз ҳам шунча ортади. Бу ерда ишлаш менга улкан завқ бағишлайди.

Носиржон Мелиев, Китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими Маънавият-маърифат ва санъат шўъбаси мудири:

– Бизнинг ишхона нақд ижодхонага ўхшайди. Бу ерда барча санъаткор. Ҳодимларимиз орасида шоир ва шоиралар ҳам, журналистдан тортиб актёрлар ҳам бор. Ўзим ҳам миллий куй - қушиқларни ҳиргойи қилиб тураман. Айниқса, китобхонларга, жажжи болаларимизга бироз маънавий- маърифий саньат йўналишда ҳам сабоқ бергим, ўқиш баҳона бироз тин олишларига имконият яратгим келади. Кутубхонамизда 60 дақиқалик ижодкорлар билан онлайн суҳбатларимиз ҳам айнан мароқли дамлар билан бирга маънавий озуқа олишга имконият яратиш учун ташкил қилинган.

Бундан ташқари, жамоамиз билан биргаликда турли хил кўрик-танловлар ҳам ўтказиб келмоқдамиз. Танловларда Республика бўйлаб ёшидан катъий назар кўплаб илм аҳли қатнашмоқда, катта қизиқиш билдиришмоқда. Буларнинг барчаси, албатта, янада бизнинг жамоани изланишга чорлайди. Бугун Республика болалар кутубхонасини кенг қамровли дейиш мумкин. Айниқса, ҳамкасбимиз, ширин овоз соҳиби Аббос Жумаев томонидан ўқилган электрон китоблар ҳам аллақачон ўқувчилар қалбидан жой олишга улгурди.

Кутубхона сайти орқали ёзувчи, шоирларимиз асарларини электрон шаклда ижтимоий тармоқ саҳифаларимизда эшитиш, танишиб бориш имкони мавжуд. Кўп эшитгандан бир бор кўрмоқ афзал, деганларидек Республика болалар кутубхонасига ташриф буюринг, китобга бўлган меҳримиздан баҳраманд бўлинг. Биз кутубхоначилар сизлар учун доим хизматдамиз.

“Китоб ўқиш менга вақтни ўлдириш воситаси эди. Бора-бора китоб вақтни тирилтира бошлади”, - деган эди бир ижодкор ўз асарларида. Инсон қанча кўп китоб ўқиса, ҳаёт ҳақидаги ҳақиқатлари ойдинлашиб бораверади. Ҳам ақлан, ҳам маънан камол топиб, етук шахс сифатида шаклланади. Шунинг учун ҳам буюк мутафаккирлар китоб билан дўст тутинишган. Келажак эгалари бўлмиш ёшларни китобга бўлган меҳрини ошириш, илм зиёсидан баҳраманд қилиш энг муҳим вазифа. Бу ишни амалга оширишда кутубхоначиларнинг ўрни беқиёс, албатта. Бежизга уларни китоб ва китобхонни боғловчи олтин кўприк , деб атамаймиз.

Файзулло Яҳёев ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кутубхоначи – китоб ва китобхонни боғловчи олтин кўприк!