Курсантлар билан учрашув ўтказилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳамда “Адолат” социал-демократик партияси ҳамкорлигида академиянинг “Маънавият ва маърифат маркази”да давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатами депутатлари, академия раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, ҳарбий хизматчилар, курсантлар ва партия вакиллари иштирок этди.

Курсантлар ва ҳарбий хизматчиларнинг сиёсий билимини янада ошириш мақсадида ташкил қилинган тадбирда “Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти тузилиши” мавзусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоси, юридик фанлар доктори, профессор Шуҳрат Ёқубов ҳамда “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Абдукамол Раҳмонов сўзга чиқиб, мавзу юзасидан иштирокчиларга атрофлича маълумотлар берди.

Профессор-ўқитувчилар ва курсантлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
М.Комилова, ЎзА