Кураш: Самарқандда Ўзбекистон чемпионлари аниқланди
Хабар берганимиздек, февраль ойининг сўнгги кунларида Самарқанд шаҳрида кураш бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
800 нафарга яқин полвонлар иштирок этган мусобақада ўғил ва қиз болалар 7 тадан вазнда мамлакат чемпионлиги учун гиламга чиқишди.
Муросасиз баҳсларда ўз вазнларида ўғил болалардан Абдулазиз Ҳамроев, Артём Штурбанин, Ғолиб Сулаймонов, Умид Эсанов, Жонибек Қозоқов, Шерали Жўраев ва Мухсин Ҳисомиддинов олтин медалларга мушарраф бўлишди.
Қизлар ўртасида эса Моҳинур Мўминова, Ҳилола Ортиқбоева, Ибодат Агажонова, Оля Ҳамидова, Шахноза Бозорова, Филура Эргашева, Юлдуз Муҳаммадиева ҳамда Ситора Ҳусанова 1-ўринни қўлга киритишди.

ЎзА