Халқаро ҳарбий спорт кенгаши (CISM) миллий спортимиз курашни ўз тақвимидан жой олган спорт тури сифатида эътироф этди. Бу муҳим қарор Шри-Ланканинг Коломбо шаҳрида бўлиб ўтган CISM Бош Ассамблеясида эълон қилинди.

Айтиш лозим, 1948 йил ташкил топган Халқаро ҳарбий спорт кенгашининг бош қароргоҳи Бельгияда жойлашган бўлиб, унга 140 та давлат аъзо ҳисобланади.

Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ва Ўзбекистон кураш федерациясининг изчил ҳаракатлари, музокаралари ва ҳамкорлиги натижасида CISM тизимига киритилган кураш тақдимоти Халқаро ҳарбий спорт кенгаши аъзолари иштирокида ўтказилди.

Мазкур халқаро спорт ташкилоти шафелигидаги биринчи расмий мусобақа — "Kurash Challenge Cup" турнири келгуси йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонда ўтказилиши назарда тутилмоқда.

Ҳарбий спортчилар ўртасида кураш мусобақаларининг йўлга қўйилиши унинг халқаро ривожида янги босқични бошлаб бераётгани билан эътиборли саналади.

Бу, нафақат спортчилар, балки миллий федерациялар ва миллионлаб кураш мухлислари учун катта имкониятлар эшигини очиши билан қадрли.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кураш Халқаро ҳарбий спорт кенгаши аъзоси бўлди