Гулистон шаҳридаги "Алпомиш" спорт мажмуасида ёшлар ва ўсмирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, спортнинг кураш турига бўлган қизиқишини ошириш мақсадида Сирдарё вилояти прокурори кубоги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Навоий, Бухоро вилоятларидан келган 200 нафарга яқин полвон ўғил ва қизлар иштирок этиб, 13 та вазн тоифасида  беллашди.  

– Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақада кураш бўйича Осиё ва жаҳон чемпиони,  дзюдо  бўйича  Олимпия ўйинлари  иштирокчиси Бекмурод  Олтибоев,  кураш бўйича 2 карра Осиё ва  жаҳон чемпионлари Эркин Қозоқов,  Умар Бозоров,  Жамшид  Мамараҳимов каби номдор полвонлар ҳам иштирок этиб,  шогирдларини қўллаб-қувватлаб турди, –дейди Сирдарё вилоят спорт бошқармаси ахборот хизмати раҳбари  Анвар Тўйчиев.

Кураш мусобақаси якунларига кўра, умумжамоа ҳисобида 2 та олтин, 1 та кумуш, 6 та бронза медали билан 3- ўринни Тошкент шаҳри,   3 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медали билан 2-ўринни Самарқанд вилояти полвонлари қўлга киритган бўлса, 6 та олтин, 5 та кумуш, 10 та бронза медаллари билан  1-ўринга сирдарёлик полвонлар мушарраф  бўлишди.  

Ўсмирлар ўртасида 50 килограмм вазн тоифасидаги кураш беллашувида навоийлик Ҳусан Собиров, 55 килограмм вазн тоифасида самарқандлик Ҳайдар Ўроқбоев, 71 килограмм вазн тоифасида сирдарёлик Бекмурод Ўроқбоев, 83  килограмм вазн тоифасида бухоролик Ҳамробек Шазаков, қизлар ўртасида кечган баҳсларда эса, 44 килограмм вазн тоифасида сирдарёлик Ўғилой Қаҳрамонова,  52 килограмм  вазн тоифасида тошкентлик Маржона Ҳабибуллаева, ёшлар орасида ўтказилган мусобақада эса 66 килограмм  вазн тоифасида тошкентлик Миродил Муродуллаев, 73 килограмм  вазн тоифасида самарқандлик Абдумалик Исоқов, 81, +81 килограмм вазн тоифаларида самарқандлик Фирдавс Эргашев, тошкентлик Оғабек Туримов, қизлар ўртасида кечган баҳсда  53, 57, 78 килограмм вазн тоифаларида сирдарёлик Ҳилола Ортиқбоева, Фотима Мусаева, Севинч Маҳмуджонова олтин медални қўлга киритиб, ўзларининг тенгсизликларини намойиш этди.  

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев,  вилоят прокурори Савид  Иматов ғолиб ва совриндорларни диплом,  медаль ва эсдалик совғалар билан тақдирлади.  

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кураш бўйича прокурор кубоги