Жорий йилнинг шу вақтига қадар «Ўзэнергоинспекция» томонидан истеъмолчиларни энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 1 минг 858 та маъмурий иш расмийлаштирилди. Ушбу ҳолатларнинг 247 таси электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш бўйича аниқланган қоидабузарлик ҳисобланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 100-моддасига мувофиқ, электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш (куннинг ёруғ вақтида чироқларни ёқиб қўйиш), ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш ҳолатлари учун жавобгарлик мавжуд.

Таъкидлаш жоизки, бу каби қоидабузарлик учун мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга БҲМ 15 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланган, дейилади «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати хабарида.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, 
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Куннинг ёруғ вақтида чироқларни ёқиб қўйиш жарима солинишига сабаб бўлиши мумкин