Ватанимиз тарихидаги 19 октябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1420 йил (бундан 604 йил олдин) – Мирзо Шоҳрухнинг 26 ёшли ўғли Иброҳим Султон баҳодир Форс қўшини билан отаси Мирзо Шоҳрухнинг юришида қатнашиш учун Райдан (Теҳрондан) 60 километр жануби-шарқдаги Варомин ҳудудига қарашли Байа мавзесида (баъзи манбаларга кўра Моҳа ҳудудида) жойлашган қўшинига келиб қўшилди. 

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Иброҳим Султон Мирзо Улуғбек таваллудидан беш ой ўтгач дунёга келган. Унинг онасининг исми – Тўтибегим. Уни Амир Темурнинг хотини, ўгай момоси малика Туман Оғо тарбиялаган. Иброҳим Султон Хитой юришида бобоси билан бирга эди. У ўн беш ёшида Балх ҳокими этиб тайинланган. Кейинчалик эса умрининг оҳирига қадар Эрондаги Форс ўлкасининг ҳокими бўлган. Иброҳим Султон шоир, адиб, Ҳирот хаттотлик мактабининг йирик вакили ҳисобланади. Шарофуддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асари шу мирзонинг фармонига кўра ёзилган.

1895 йил (бундан 129 йил олдин) – Россия императори Николай II нинг фармонига биноан Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги ташкил этилди. Тўгарак низоми 1895 йил 31 октябрда Россия империяси Халқ маорифи вазири томонидан тасдиқланади. Ушбу низом 21 банддан иборат бўлиб, унга кўра тўгарак фаолияти қуйидагилардан иборат эди: Туркистон ўлкаси ҳудудида жойлашган қадимий обидаларни ўрганиш; оидалар тавсифини ва ўлка археологик харитасига қайд этилишини амалга ошириш; археологик обидаларни қўриқлаш; археологик қазув ишларини амалга ошириш; маҳаллий археологик материалларни нашр учун қайта ишлаш.

Тўгарак ўлка тарихини фақат археологик жихатдан эмас, балки этнологик, лингвистик, эпиграфик, манбашунослик ва бошқа жабҳаларда ҳам ўрганиб, медиевистик, генеалогик, нумизматик ва бошқа тадқиқотлар амалга оширилган. Юқорида таъкидланган низомга кўра тўгаракнинг фахрий раиси ўлка генерал-губернатори бўлган. Тўгарак фахрий ва ҳақиқий аъзолар ҳамда тўгарак ходимларидан иборат бўлган.

1909 йил (бундан 115 йил олдин) – Ўзбекистон халқ артисти Марям Ёқубова таваллуд топди (вафоти 1987 йил).

1920  йил  (бундан 104 йил олдин) – Наманган  шаҳрида  ўзбек тилида «Қизил тикон» деб номланган журнал нашр этила бошланди.

1923 йил (бундан 101 йил олдин) – кибернетик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Борис Бондаренко таваллуд топди. У 1995 йилда “Жасорат” медали билан тақдирланган.

1978 йил (бундан 46 йил олдин) – андижонлик боксчи, “Ўзбекистон ифтихори”, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи Руслан Чагаев таваллуд топди. У 91 килограмм (1997 йил Будапештда) ва ундан зиёд вазнда ҳам (2001 йил Белфастда) жаҳон чемпиони бўлди. 2001 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган.

1995 йил (бундан 29 йил олдин) – “Ўзбекистон маркаси” нашриёт маркази ва Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги томонидан “Самолётлар” туркумидаги почта маркалари муомалага чиқарилганлиги тўғрисида хабар эълон қилинди. Бу маркаларда шу пайтгача Тошкентдаги В.П.Чкалов номли авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида ишлаб чиқарилган “Антей” (АН-22), К-22, ЛИ-22 самолётлари, ИЛ-76, АН-8, АН-12 транспорт самолётлари тасвирланган.

1997 йил (бундан 27 йил олдин) – Бухоро шахрининг 2500 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Пойи Калон майдонида улкан театрлаштирилган томоша ташкил этилиб, у ёрқин бадиий шаклларда Шарқнинг қадимги шаҳари тарихи, шаҳар меҳнаткашларининг бугунги куни ҳақида ҳикоя қилди. 

2020 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кун тарихи: Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги қачон ташкил этилган?