Ватанимиз тарихидаги 16 октябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1740 йил (бундан 284 йил олдин) – “Номайи оламоройи Нодирий” (“Нодиршоҳнинг оламга безак бўлувчи тарихи”) асарида қайд этилишича, Эрон шоҳи Нодиршоҳ афшор Бухоро хони Абулфайзхонга шоҳлик унвонини тақдим этиб, унинг бошига қимматбаҳо тошлар билан безатилган тож кийдирди. Ўзаро муносабатлар икки никоҳ алоқаси орқали мустаҳкамланди: Нодиршоҳ ва унинг жияни Алиқулихон Абулфайзхоннинг қизларига уйланди.

1870 йил (бундан 154 йил олдин) – Тошкентда Туркистон ўлкасидаги биринчи кузги ярмарка очилди. Шу вақтдан бошлаб у ҳар йили ўтказиладиган тадбирга айланди ва унда Бухоро ва Хивадан, шунингдек Россиянинг кўплаб шаҳарларидан келган савдогарлар қатнаша бошладилар.

1887 йил (бундан 137 йил олдин) – Фарғона вилояти ҳарбий губернатори ўзи идора этаётган вилоятдан топилган кумуш ва мис тангалар хазинасини Туркистон генерал-губернаторига жўнатди. 

Мазкур хазинанинг топилиши қуйидагича юз берган. Шу йили Фарғона вилояти, Наманган уезди, Янги Қўрғон қишлоғига яқин жойда – Нурмуҳаммадбойнинг ерида Ислом Қаландар ва Темурбойлар ишлаётиб, хумда 1 та кумуш ва 1 пуду 8 қадоқдан иборат мис тангалар хазинасини топиб оладилар. Бу тангалар Фарғона вилояти ҳарбий губернаторига юборилади. 

Қадимий оғирлик ўлчов бирлиги ҳисобланган бир пуднинг қиймати 40 қадоққа, бир қадоқ эса 409,512 граммга тенг бўлган. Демак 1 пуд оғирлик ўлчови 16,3805 килограммга тенг. Янги Қўрғон қишлоғидан топилган хазина 1 пуду 8 қадоқ эканини инобатга олсак, мис тангалар хазинаси 19 килограмм 656 граммдан ортиқ оғирликда бўлгани аён бўлади. 

Фарғонадан келган хазинани олган Туркистон генерал-губернатори бу тангаларнинг аҳамиятини аниқлаш учун Петербургга – Император Археология ҳайъатига юборади. Тангаларнинг эгаси Нурмуҳаммадбойга Туркистон генерал-губернатори 10 сўм мукофот пули берган.

1920 йил (бундан 104 йил олдин) – Туркистон АССРнинг Москвадаги мухтор ваколатхонаси қошида талабалар ишлари бўйича алоҳида комиссия тузилди. Талабалар иши билан шуғулланувчи мазкур комиссия Туркистон мухтор ваколатхонасининг ёрдамчи органи саналиб, ўз қарорларини ваколатхона тасдиқлаган тақдирдагина ҳаётга татбиқ қила олар эди.

1970 йил (бундан 54 йил олдин) – Жиззах вилоятининг шаркий қисмида жойлашган Дўстлик, Қашқадарё вилоятининг ғарбий қисмида жойлашган Касби туманлари ташкил этилди.

1994 йил (бундан 30 йил олдин) – Япониянинг Хиросима шаҳрида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси XII Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.

2000 йил (бундан 24 йил олдин) – Бўстон шаҳрида “Қадимий Хоразм тамаддунининг жаҳон маданияти тарихидаги аҳамияти” мавзусида Халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Симпозиумда олимлар турли мавзуларда – Хоразм тамаддунининг жаҳон маданияти тарихи, ўзбек давлатчилиги тарихидаги аҳамияти ҳақида фикр алмашдилар.

2006 йил (бундан 18 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун 9 боб, 59 моддадан иборат. 

2017 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2017 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида “Ахсикент” археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2017 йил (бундан 7 йил олдин) – Россия Федерациясининг Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров амалий ташриф билан мамлакатимизга келди. Шу куни Рамзан Қодиров Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонга мажмуа таркибидаги Қаффол Шоший мақбараси, Бароқхон ва Мўйи Муборак мадрасалари, Тилла Шайх ва намозгоҳ масжидлари каби тарихий обидалар ҳақида маълумот берилди. 

2018 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун 34 моддадан иборат.

2018 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2019 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Меценатлик тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Қонуннинг 4-моддасида қайд этилишича, меценатлик (меценатлик фаолияти) маданият ва санъат, шунингдек, илм-фан, таълим, маърифат ҳамда маданият ва санъатни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа фаолият соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган ҳомийлик фаолияти ҳисобланади. Мазкур қонун 6 боб, 20 моддадан иборат. 

2021 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2023 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кун тарихи: Бухоронинг қайси аштархоний ҳукмдори “шоҳ” унвонини ҳам олган?