Ватанимиз тарихидаги 14 октябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1182 йил (бундан 842 йил олдин) – тарихчи олим Зиё Бунёдовнинг маълумот беришича, хоразмшоҳ Такаш (ҳукмронлик даври 1172–1200 йиллар) Мовароуннаҳр устига юриш қилди ва Бухорони эгаллади. Шаҳарни олиш учун бўлган жанг ҳақида унинг зафар ёрлиғи – фатҳномаси дарак беради.  

Ёрлиқда айтилича, “оловдай даҳшатли, шамолдай учқур” Хоразм қўшини бир лаҳзада Жайхун (Амударё)дан ўтдилар ва Бухоро заминига бостириб кирдилар. Бухорода Хоразмшоҳ Такаш номига хутба ўқилди ва танга зарб қилина бошланди. Хоразмшоҳ бу ерда иккита фармон эълон қилди.  

Зиё Бунёдовнинг қайд этишича, Бухорони олиш Такаш учун осон бўлмади. Шаҳар аҳолиси таслим бўлишни истамаган. Ҳатто улар Хоразмшоҳни масхара қилиб, устидан кулганлар. Улар бир кўзли итни олиб келиб (Такашнинг бир кўзи кўр эди) чакмон ва калонсув кийдириб, қалъа девори тепасига чиқариб қўйдилар ва “Мана сизнинг хоразмшоҳингиз”, деб манжанақдан ўққа тутадилар. Аммо, Бухоро қўлга киритилгандан кейин Хоразмшоҳ шафқатли эканини кўрсатди, уларни қўрслиги учун жазога тортмади.  

1440 йил (бундан 584 йил олдин) – Амир Темурнинг фарзанди Шоҳрухинг оталиғи, буюк амир Алоуддин Алика Кўкалдош 90 ёшида вафот этди. Кўкалдош шаҳзода энагасининг ўғли, сут эмишганлик жиҳатидан шаҳзодага биродар бўлган киши ҳисобланади. Гўдак шаҳзодаларни янги фарзанд кўрган оналар эмизиб ўстирган, энаганинг завжи атка деб аталган. Худди шу энаганинг ўғли кўкалдош дейилган ва бир онадан сут эмгани ҳурматидан улар саройда катта нуфузга эга бўлганлар.  

1682 йил (бундан 342 йил олдин) – Аштархонийлар сулоласидан бўлган Балх ҳукмдори Субҳонқулихон кексайиб қолган акаси Абдулазизхоннинг таклифи билан Бухоро хонлиги тахтига ўтирди.  

1871 йил (бундан 153 йил олдин) – Хива хонлигида отаси Муҳаммад Назарбек қўшбеги вафот этгач, Худоёр қўшбеги мазкур мансабга тайинланди. У Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II га 37 йил давомида садоқат билан хизмат қилиб, 1908 йили оламдан ўтган.  

1899 йил (бундан 125 йил олдин) – журналист, таржимон ва жамоат арбоби Усмонхон Эшонхўжаев таваллуд топди (вафоти 1938 йил). У 1921–1922 йилларда Туркистон АССР Маориф халқ комиссари бўлган. 1922 йил июлдан Туркистон Компартияси Марказий Комитети матбуот сектори бошлиғи, ташвиқот ва тарғибот бўлими мудирининг ўринбосари ва бўлим мудири сифатида фаолият олиб борган. Қатағонга учраб, отувга ҳукм қилинган.  

1917 йил (бундан 107 йил олдин) – Қўқон жамоатчилиги йиғилишида шаҳар Думасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда шаҳар Думаси аъзоларининг ўз вазифаларини сидқидилдан, виждонан бажаришлари тўғрисидаги қасамёди ўқиб эшиттирилган. Йиғилишда 52 нафар шаҳар Думаси аъзолари қатнашган. Қўқон шаҳар Думасининг раиси, шаҳар бошлиғи ва шаҳар бошқаруви аъзолари сайланган.  

1924 йил (бундан 100 йил олдин) – Россия Совет Федератив Социалистик Республикаси (Бутунроссия) Марказий Ижроия Қўмитасининг иккинчи сессиясида Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитасининг миллий-ҳудудий чегараланиши тўғрисидаги қарори айрим тузатишлар билан қабул қилинди. Сессия қарори билан Ўрта Осиёдаги Туркистон АССР, Бухоро ва Хоразм республикалари ўрнида Ўзбекистон ССР ва Туркманистон ССР, шунингдек, Тожикистон АССР, Қорақалпоқ ва Қорақирғиз (аслида Қирғиз) автоном вилоятлари тузилиши белгиланди.  

1937 йил (бундан 87 йил олдин) – Тошкентда Бухородаги жадидчилик ҳаракатининг йирик намояндаси, давлат ва жамоат арбоби Отаулла Хўжаев (Отаулла Пўлатхўжаев) бошчилигидаги Бухоро Халқ Совет Республикасининг 17 кишидан иборат собиқ раҳбар арбоблари “Миллий Иттиҳод” ташкилотининг аъзоси сифатида айбланиб, Ўзбекистон ССР Ички ишлар халқ комиссарлиги ҳузуридаги тройка (учлик) қарорига биноан отиб ташланди.  

1938 йил (бундан 86 йил олдин) – Тошкентда СССР Олий суди Ҳарбий коллегиясининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда 36 маҳбус “халқ душмани” деган айблов билан олий жазо – отувга ҳукм қилинди ва ҳукм ўша куниёқ ижро этилди.  

1941 йил (бундан 83 йил олдин) – Москва вилояти Химки шаҳридан кўчириб келтирилган завод асосида Тошкент авиация заводи барпо этилди. Бу завод ўша вақтда фронт учун қирувчи самолётлар ишлаб чиқарган.  

1963 йил (бундан 61 йил олдин) – Ўзбекистон ССР Министрлар Совети “Ўзбекистон ССРда архив ишини яхшилаш тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди. Бу қарор идоравий архивлар, яъни ташкилотлар архивлари ишини яхшилашда муҳим роль ўйнади. Унга кўра, идора архивларини 2–3 йил ичида тартибга солишни тугатиш, доимий сақланадиган ҳужжатларни давлат архивларига топшириш, архивларнинг ўзини эса ҳужжатларни бешикаст сақлашга ярайдиган биноларга жойлаштириш ва уларни малакали кадрлар билан таъминлаш кенг йўлга қўйилди. 

1994 йил (бундан 20 йил олдин) – Жиноят-қидирув полицияси (Интерпол) Бош ассамблеясининг 63-сессиясида Ўзбекистон Интерпол халқаро ташкилотига қабул қилинди.  

1994 йил (бундан 20 йил олдин) – Лондондаги асл металлар бозори уюшмаси Зарафшон аффинаж (олтин тозалаш) заводига энг мақбул олтин қуймалар мақомини тасдиқловчи сертификат берди, бу эса Ўзбекистоннинг тамғаси бутун дунёда энг юқори сифат белгиси эканини билдиради.  

2017 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи давомида Хива шаҳридаги Нуриллабой сарой мажмуасини кўздан кечирди. Президент, шунингдек, “Ичан қалъа” музей қўриқхонаси ҳудудидаги “Паҳлавон Маҳмуд” мажмуасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ушбу ҳудудда ҳам бўлди.  

2022 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.  

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кун тарихи: Бухоронинг 17 нафар собиқ раҳбар арбоблари нега бир кунда отувга ҳукм қилинган? 