Кун хабарлари қисқа сатрларда
Гулистон Давлат университетида “Мен сайловга тайёрман” кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.
* * *
13-18 октябрь кунлари Озарбайжонда ташкил этилган “Нахчиван – 95” футбол бўйича халқаро турнирда Қорақалпоғистон Республикаси болалар ва ўсмирлар футбол академиясининг 25 та спортчидан иборат гуруҳи бир нечта нуфузли давлатлар орасида фахрли учинчи ўринни эгаллади.
* * *
Самарқанд Ветеринария медицинаси институтида “Адлия ва Ёшлар” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги маърифий учрашув ташкил этилди.
* * *
Наманганда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари талабалари ўртасидаги “Универсиада-2019” спорт ўйинларининг гандбол бўйича ҳудудий саралаш босқичи мусобақалари бўлиб ўтди.
* * *
Самарқандда анъанавий "Универсиада" спорт ўйинлари бўлиб ўтди. Унда самарқандлик спортчилар ғалаба қозониб, финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
* * *
Навоий Давлат педагогика институти Ахборот-ресурс маркази фойдаланишга топширилди. Кутубхона енгил конструкцияли лойиҳа асосида қарийб 3 миллиард сўм эвазига бунёд этилди.
* * *
Наманганда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
* * *
Наманганда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилояти кенгаши ташаббуси билан “Биргаликда биз кучмиз!” шиори остида янги форматдаги сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди.
* * *
Бухорода қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурлари мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламига етказиш мақсадида “Маънавият фестивали” бўлиб ўтди.
* * *
Пойтахтимизда "Келажакнинг технологик талаблари шароитида меҳнат бозори трансформациялашуви ва мутахассисларга бўлган эҳтиёж. Ўзбекистон ва Россия олий таълим муассасаларининг ҳамкорлик имкониятлари" мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.
* * *
Андижон вилояти Избоскан туманининг Наврўзобод ҳамда Мирзо Улуғбек маҳаллаларидаги мактабгача таълим муассасалари капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
* * *
Андижон вилояти Избоскан туманининг Наврўзобод ҳамда Мирзо Улуғбек маҳаллаларидаги мактабгача таълим муассасалари капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
* * *
Тошкент шаҳридаги 94-умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқувчилари учун “EduMarket” интерфаол виртуал таълим пилот лойиҳасининг илк намунавий босқичини амалга ошириш бошланди.
* * *
Пойтахтимизда "Кимё фани ва саноатни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари" мавзуида I халқаро ўзбек-қозоқ симпозиуми ўтказилди.
* * *
"Тараққиёт стратегияси" марказида Адлия вазирлиги томонидан яқинлашиб келаётган сайлов жараёнларини самарали ташкил этиш ва бунда фуқароларнинг сиёсий фаоллигини оширишга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
* * *
Пойтахтимиздаги “Ўзкўргазмасавдо” мажмуида бўлиб ўтаётган "Businesswomenexpo – 2019" халқаро кўргазмасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистондан келган тадбиркор аёллар ўз маҳсулотларини намойиш қилмоқда.
***
Пойтахтимиздаги “Умид” спорт мажмуида баскетбол бўйича “Универсиада-2019” ҳудудий саралаш мусобақалари бўлиб ўтди.
***
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида “Тошкент кузи - 2019” анъанавий турнири ўз ниҳоясига етди. 200 нафардан зиёд иштирокчи қатнашган мазкур турнирда шахматчилар “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинган ҳолда маҳоратини синовдан ўтказди.
***
Ғолиб ва совриндорлар мусобақа ташкилотчилари томонидан таъсис этилган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.