Кумуш Хўжаева кумуш медаль соҳиби
Париж шаҳрида давом этаётган Паралимпия ўйинларининг пара дзюдо бўйича аёллар ўртасида J2 классида -57 кг вазн тоифасидаги финал баҳслари якунланди.
Унда иштирок этган ҳамюртимиз Кумуш Хўжаева япониялик Хиросе Жункога қарши татамига чиқди. Афсуски, ҳамюртимиз ҳал қилувчи беллашувда имкониятни бой берди ва делегациямиз ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди.
Шунингдек, пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида J1 классида -73 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Шоҳрух Мамедов бронза медали учун германиялик Леннарт Сассга қарши кураш олиб борди. Афсуски, вакилимиз ушбу қарама-қаршиликда имкониятни бой берди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА