Сўнгги йиларда ёшлар орасида истеъмоли тобора оммалашиб бораётган кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига қарши курашиш борасида ДХХ идоралари томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд вилоятида яшовчи, 1979 й.т., муқаддам судланган фуқаро “А.С.”нинг Тошкент шаҳар Сергели туманидаги вақтинча истиқомат қиладиган хонадони кўздан кечирилганда, унда 3998 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний сақлаб келинаётганлиги аниқланган. Шунингдек, “А.С.”нинг турмуш ўртоғи, 1978 й.т. “М.Н.”нинг қўл сумкасидан эса 280 дона “Регапен” ва 20 дона “Тропикамид” дори воситалари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 2511-моддаси 3-қисми (Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. 

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг ҳукмига кўра, “А.С.”га нисбатан 7 йил, “М.Н.”га нисбатан эса 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган шахсларга ҳукм ўқилди